Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 9

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ дейилиши асослидир.

      «Жаҳон қомусий луғати»даги халқимизга тегишли иккинчи муҳим нуқта шуки, ўзбек халқи туркий халқлар орасида биринчи бўлиб ўтроқлашган. Энди шу фикрнинг таҳлили ва тасдиғига киришамиз. Ҳинд, араб, форс ва туркий (ўзбек) тилларини яхши билган аждодларимиздан Муҳаммад Ғиёсиддин ибн Жалолиддин ибн Шарофиддиннинг «Ғиёс ул-луғот» асарида ёзилишича, Нил, Фурот, Дажла, Амударё жаннатнинг тўрт ариғидир. Қадимда, буни ҳозирги кўпчилик ёш китобхонларимиз ва ҳатто айрим тарихчиларимиз билишмаса ажаб эмас. Сирдарё Амударёнинг энг катта бир ирмоғи бўлган, яъни Сирдарё ўзича Оролга бориб қуйилмаган, Қизилқумда Амударёга қуйилган, Амударё эса Каспий томон йўл олган. (Шўролар замонида Сибирия дарёлари сувининг бир қисмини Ўрта Осиёга олиб келинмоқчи бўлинганда, лойиҳадаги канал сувини Сирдарёнинг ўша эски ўзанидан оқизиш мўлжалланган эди.) Демак, Сирдарёмиз ҳам жаннат дарёларидандир.

      Буюк аждодимиз Муҳаммад Ғиёсиддин жаннат ариқлари деганда шу дарёлар оққан жаннатмонанд ўлкаларни назарда тутган. Охират – у дунёдаги жаннатларни Аллоҳ таоло яратиб қўйган бўлса, бу ёруғ жаҳондаги – ҳаёти дунёдаги жаннатларни Унинг азму иродаси, марҳамати ила Унинг бандалари ўз ақлу заковати ва меҳнати билан яратгандирлар. Бизким, ўзбеклар бу дунёда яратган жаннат бу Ўзбекистонимиздир. Ўзбекистонни мўъжизалар диёри, жаннатдек мамлакат дейдилар. Бу Ватан осмондан таппа-тайёр ҳолда ўзича ерга тушиб қолгани йўқ. У тинимсиз ва фидокорона меҳнат билан, халқимиз даҳоси билан бунёд этилган.

      Ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг-а, агар муттасил уч йил мобайнида Ўзбекистонда меҳнат қилиш буткул тўхтатиб қўйилса, далалару боғ-роғлар суғорилмаса, токзорлар хомток қилинмаса, ер шудгор қилинмаса, ариқ ва зовурлар тозаланмаса, шўр ерлар ювилмаса, тўғонлару кўприклар тузатиб турилмаса, сел йўллари тўсилмаса, янги кўчатлар ўтқазилмаса, экин-тикин қилинмаса, ўлкамизнинг аҳволи не кечади? Буткул ҳаробага айланиб қолади-ку. Тўғри, ер юзида шундай юртлар ҳам борки, кечки кўкламда табиатан таппа-тайёр ерга уруғ сепиб, ёз охирида ҳосилни ўриб оладилар. Бизда эса ундай эмас, деҳқоннинг меҳнати йил бўйи аримайди. Бундай узлуксиз меҳнат жараёни деҳқончиликнинг омилкор юксак маданиятини келтириб чиқарган ва шуни тақозо этади ҳам. Қадимда Хоразмда бошланган юксак деҳқончилик маданияти асрлар ўтиши билан юртимизнинг ҳамма ерларига, барча воҳа ва водийларимизга кенг ёйилган. Бунга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Бир мисол. Қадим замонда Шош мулкида, яъни ҳозирги Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан (у пайтларда бу дарё Парак деб аталган) бўлак сув бўлмаган. Қадимшунос аллома – академик Яҳё Ғуломовнинг тадқиқотларига кўра, бундан уч минг йиллар илгари аждодларимиз Чирчиқ дарёсини тўғон билан тўсиб, кетмон билан ариқ қазиб Тошкентга сув олиб келганлар, воҳани обод қилганлар. Бу инсон меҳнати билан қазилган катта ариқ Бўзсувдир. Ҳозирги кунда Бўзсувни, унинг тармоқлари бўлмиш Қорасув, Золариқ, Салор, Кайковус, Анҳор, Қичқириқ, Қорақамиш СКАЧАТЬ