Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 11

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ – руслаштириб юборилди. Унинг ҳудуди 22 миллион 400 минг карра километр эди. Кўринадики, агар Русия давлат бўлиб шаклланганида ҳудуди 200 минг карра километр бўлса, 4 аср давомида қўшниларининг ери ҳисобига 100 баравардан ортиқ кенгайган, бунга босқинчилик билан эришган. Собиқ СССРнинг ҳудуди ҳам деярли шунча эди, яъни 22 миллион 402 минг 200 карра километр бўлиб, бундан 17 миллион 75 минг 400 карра километр ҳудуд расман Русияга тегишли ҳисобланса-да, амалда барча ҳудуд Русияга хизмат этарди, Москвага бўйсунарди.

      Бироқ бир дам бўлсинки, мазлум халқларнинг озодлик ва мустақиллик учун курашлари тўхтамади. Аввалига Литва, Латвия ва Эстония, 1991 йилнинг августидаги маълум воқеалардан сўнг Украина, Ўзбекистон, Гуржистон ва бошқа барча иттифоқдош республикалар ўз мустақилликларини эълон қилдилар. Бу ҳол Русиядаги буюк миллатчилик иллати билан заҳарланган тўдаларнинг аламини келтирмоқда, қўлларидан чиқиб кетган 14 та мустақил давлатни, яъни 5 миллион 326 минг 800 карра километр ҳудудга яна эгалик қилиш учун турли ҳийла-найранг (чуқурлашган интеграция ва ҳоказо) кўрсатмоқдалар. Русия Давлат думасининг Беловеж шартномасини бекор қилиш ҳақидаги «қарори» замирида ана шу улкан ҳудудни Русия таркибига яна қайтаришдек мудҳиш ният ётадир. Бу ҳол бизни ҳамиша ҳушёр туришга даъват этадир.

      Ўтмишга доир китоб бўлсин, мақола ёки телекўрсатув бўлсин, масала моҳиятига чуқурроқ ва атрофлича ёндашмоқ, бугунимиз ва эртамиз учун нима ва қандай манфаат келтиришини, халқимизни маърифий ва маънавий тарбиялашда қандай ҳисса қўшишини ёдда тутмоқ лозим. Қиссадан ҳисса шуки, ҳунну халқи ва уларнинг етакчиси Отилахоннинг юртимизга ва халқимизга билвосита алоқаси бор. Бу халқ бундан 15 асрча аввал тарих саҳнасидан тушиб кетган туркий халқдир. Бироқ ёритаман десак, ёзаман десак, бизким, ўзбекларга бевосита алоқаси бор, бизлар тўғридан-тўғри ворислари бўлмиш буюк аждодларимиз кўп. Мавзу танлашда ҳам саралаш лозим. У ёки бу аждодга ворисман, дейишнинг ҳам масъулияти бор. Концептуал-услубий таҳлил ҳам, сиёсий ҳушёрлик ҳам шундай иш тутишни тақозо этади.

      Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» ва Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» асарларида ёзилишича, Нуҳ алайҳиссаломнинг уч нафар ўғли бўлган: Хом, Сом ва Ёфас алайҳиссалом. Ёфас алайҳиссаломнинг тўққиз нафар ўғли бўлган, тўнғич ўғлининг оти Туркдир. Ана шу Турк бободан тарқалган авлодлар туркий халқлардир. Ўтган мингликлар давомида қанчалаб туркий уруғлар, қабилалар, элатлар ва халқлар пайдо бўлган, ҳунну, қипчоқ каби туркий халқларнинг номи қолган, холос. Баъзи туркий қабилалар бошқа туркий халқлар таркибига сингиб кетган бўлса, айримлари ўзга эллар томонидан «ўзлаштириб» юборилган. Ҳозирги кунда Ер юзида 30 дан ортиқ туркий халқ ва элатлар бор. Булар: ўзбек, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман, уйғур, татар, бошқирд, қорақалпоқ, ёқут, чуваш, хакас, гагауз (кўк ўғуз), караим, олтой, қўмиқ, нўғой, қрим, болқор ва бошқалардир. Уларнинг кўпчилиги мусулмон динидадирлар. Ёқут, чуваш, гагаузлар насроний динига, асли ватани СКАЧАТЬ