Название: Бизким ўзбеклар
Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-59-860-7
isbn:
Ёзувчилар ёзадиган тарихий асарлар улардан сал бошқачароқ характерга эга: ўша тарихий воқеалар тарихий далилларга суянган ҳолда ижодкорнинг фантазияси таъсирида гав далантирилади. Шу ўринда олимлар ёзадиган тарихий асарлар муҳимроқми ёки ёзувчилар ёзадиганларими, деган савол туғилиши мумкин. Бизнингча, агар салоҳият етарли бўлса, ҳам илмий, ҳам бадииятдан ташкил топган асарлар энг маъқулидир. Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Бизким, ўзбеклар» китоби илм билан қониқтириб суғорилган бадиий-тарихий асарлар сирасига киради.
Ушбу китобда илмий-тарихий фактлар сероб ва улар ўринли равишда келтирилган. Табиий-жўғрофий ҳолатлар тарихига оид ахборотлар қизиқарли йўсинда изоҳланган: Сирдарёнинг Амударёга қуйилганлиги; каналлар қазилиши тарихи; Ясси, Фороб, Ўтрор каби шаҳарларнинг кўплиги; Мўғулистон тарихий жиҳатдан учта бўлганлиги; Осиёнинг маркази қаердалиги; туркий халқлар ичида биринчи бўлиб қайси халқ ўтроқлашгани; қишлов ва ёзлов – халқнинг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ижобий тамойил эканлиги; аждодларимиздан Жавҳарийнинг дунёда илк бор қанот ясаб учганлиги ва ҳоказо.
Илмий тафаккур ҳам қизиқарли: «Аждодларимиз меҳнат қилишни ҳам, шунга яраша яхши яшашни ҳам билишган!» «Турон, Туркистон ҳудудларида туркий тил ва туркий адабиётнинг хронологик пайдо бўлиши».
Турон, Туркистон, Ўзбекистон давлатчилик тарихига оид қизиқарли фикрлар айтилган. Россия империясининг бизнинг ҳудудларимизни босиб олиши, мустамлакачилик ва тоталитаризм ғояларининг оқибати керакли даражада изоҳланган. Бундай қийин давр шароитларида халқимиз ўзининг миллийлик ғояси, маънавий бойлигини сақлаб қола олганлиги ҳақидаги фикрлар ўқувчига янада шижоат бағишлайди. Мустақиллигимизнинг назарияси ва амалиёти, миллий истиқлол мафкураси борасида бажарилаётган ишлар ҳар томонлама баён этилади. Бу масалаларни ёритишда муаллифнинг ёзувчилик ва олимлар маҳорати яққол кўриниб турибди.
Бундан роса 11 йил аввал китобнинг биринчи нашри ҳақида ёзган мақоламда («Маърифат», 2000 йил 1 июль) «Бизким, ўзбеклар» китобини муҳтарам адиб Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг шоҳ асари деб биламан. Бу китоб тўғрисида ҳали кўп фикрлар билдирилмоғига имоним комил», деб ёзган эдим. Ўтган давр шу фикрнинг тўғрилигини тўлиқ тасдиқлади.
БИРИНЧИ ҚИСМ
ТАЛҚИН
Биринчи боб
КЎЧМАНЧИ ТУРМУШ ВА ЎТРОҚ ҲАЁТ
Шу бобни ёзишда тарих фанлари доктори Ашраф Аҳмедов билан суҳбатлашиб, қимматли маслаҳатларини олдик. Атоқли олим кўчманчилик ҳақида, жумладан, бундай деди: «Ибтидоий жамоада овчи лик ва балиқчилик билан кун кўрилган. Лекин бу ҳали кўчманчилик эмас эди. У жамоанинг СКАЧАТЬ