Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 48

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ Қутайба ибн Муслим даврида жоме масжид қурилган. Бироқ йиллар ўтиши билан бу бино вайрона ҳолига келган. 1102–1130 йилларда қорахонийлар давлатини бошқарган амир Арслонхон 1121 йили худди шу вайрона масжид ўрнида янги ва улуғвор жоме масжидини қурдиради. Бухоро атрофидаги сувсиз саҳроларда карвонлар йўлдан адашиб ҳалок бўлиши ҳоллари учраб турарди. Шунинг олдини олиш мақсадида Арслонхон шаҳарда баланд бир иншоот қурдиришни ният қилади. Иншоот лойиҳалари бўйича танлов эълон қилишади. 1124 йили машҳур меъморлар томонидан тақдим этилган лойиҳалар билан Арслонхон шахсан ўзи танишади ва уста Бақонинг лойиҳасини маъқуллайди. Шу тариқа 1124 йилнинг 22 март куни – Йилбоши байрами айёмида минора қурилишига оқ фотиҳа берилади ва биринчи ғиштни – тамал тошини хоқон Арслонхоннинг ўзи қўяди. Қурилиш уч ярим йилча давом этади. 1127 йили баландлиги 47 ярим метр бўлган минора қуриб битказилади. Унинг энг юқори қисмида 16 та даричалар (яъни мезана қисмида) қўйилиб, тунда ҳамма даричалар ёнида шамчироқлар ёниб турган. Натижада тунлари 50–60 чақирим масофадан чироқлар ёруғини мўлжал қилиб, савдо карвонлари Бухорога адашмай келганлар. Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги йирик савдо марказларидан бири бўлиб қолишида бу миноранинг аҳамияти каттадир. Албатта, миноранинг асосий вазифаси азон айтиш – диний аҳамиятидир. Минора билан ёнма-ён жойлашган бош жоме масжиднинг муаззини ҳар куни беш маротаба шу минорага чиқиб азон айтган. Шундан кейин шаҳардаги бошқа масжидларда азон айтила бошлаган, намозхонлар ибодатга ошиққанлар. Миноранинг яна бир вазифаси шуки, ташқи ҳужумдан ўз пайтида огоҳ бўлиш учун дурбин орқали теварак-атроф кузатиб турилган, бу унинг ҳарбий аҳамиятга ҳам эга эканлигидир. Миноранинг тўртинчи вазифаси салобати, гўзаллиги, ажойиб нақшларга бойлиги билан кишиларга завқ-шавқ бағишлашидир. У айниқса чет элликлар – элчилар, савдогарлар, сайёҳларни ҳам мафтун этган. Бу ҳол ўз навбатида давлатнинг куч-қудрати, шукуҳи ва шавкатини, пойтахт Бухоронинг донғини олис-олисларга етказарди.

      Шарқдаги биринчи Уйғониш даврида, яъни IX–XII асрларда Бухорода ҳам кўпгина буюк обидалар қурилган эди. Уста Бақо шу обидалардаги энг гўзал нақшлардан кўчирма олиб, минорада 24 та катта-кичик ҳалқалар яратган. Асосан Чингизхон босқини даврида, қисман кейинги асрларда бузилиб кетиб, бизгача етиб келмаган биноларнинг нақшлари шу минорадагина сақланиб қолган. Шу боис бу минорани Бухоро меъморчилигининг қомуси дейиш мумкин. Шуниси алоҳида тарихий аҳамиятга эгаки, миноранинг энг юқори ҳалқаларидан бирида нақшли ғиштлар билан бўртма қилиб «Уста Бақо амали», «Арслонхон минораси» деган сўзлар ёзилган. Бинобарин, Улуғ минорнинг асл номи Арслонхон минорасидир. То шўролар замонигача барча ёзма манбаларда ҳам шундай деб тилга олинган. Тарихий ҳақиқатлар тикланиб, унутилаёзган ёки атайин унуттирилган номлар яна муомалага киритилаётган замонамизда бу кўҳна ёдгорликни ўз оти билан атаб, Арслонхон минораси дейишни русумга киритсак, адолатли иш қилган бўлур эдик. Бундан буюк аждодимиз Арслонхон бобонинг СКАЧАТЬ