Акбарнинг очиқ кўнгиллилиги унинг диний қарашларга нисбатан бағрикенглигида кенгроқ намоён бўлди. Ёшлигида ва кейинроқ дўсти Абулфазлдан ўрганган фалсафий билимлари асосида у форсийда яратилган диний-мистик қарашларни ислоҳ қилиб, ўзининг «Дини илоҳий» деган назариясини яратди. Бу назария салтанат ҳудудида томир отган диний ақидалар ва фалсафий қарашларни умумлаштириб, улардаги ижобий жиҳатларни бир мақсадга йўналтирди.
Акбарнинг бу ҳаракатлари унинг мусулмон фуқаро ларига маъқул бўлмади. Уларнинг фикрича, гўёки Акбар кўпроқ ҳиндиларга ён босиб, мусулмонларни камситгандек туюлди. Эмишки, гўё мусулмонларга ўз фарзандларининг исмини Муҳаммад деб аташларига ҳам рухсат бермаган эмиш. Шунингдек, араб тилини ўрганишни ҳам гўё чеклаб, ҳижрий тақвимни тенгкунлик таомилига асосланган милодий тақвим билан алмаштиришни тавсия қилган эмиш. Шу муносабат билан Эрондаги каби Наврўз байрамини нишонлаш йўлга қўйилди. Ҳиндистонда баҳорги тенгкунлик ҳиндларнинг «Миина базар» деб аталган байрамига тўғри келади. Бу байрам сарой ҳудудидаги кенг майсазорда ташкил қилиниб, унда сарой аъёнларининг аёллари савдогар хотинлар қиёфасига кириб, юзларидаги пардаларини очиб, дўконда савдо қилишади ва бу билан бу ерга киришга рухсат берилган эркакларнинг эътиборини ўзларига жалб қиладилар.
Акбарнинг «Дини илоҳий» назарияси узоқ яшамади. Уни ўзлаштирганлар сони ҳам кўп эмас эди. Лекин шуниси аниқки, у шу йўл билан диний ва этник рақобатдаги тарқоқ гуруҳларни бирлаштириб, оз муддатга бўлса ҳам бир бутун миллатни, яхлит мамлакатни ярата олди.
Акбар 1605 йилда вафот этган пайтда унинг салтанати чегаралари ғарбда Қандаҳордан шарқда Бенгал бўғозигача, шимолда Кашмир водийсидан марказий Ҳиндистондаги Нармада дарёси қирғоқларигача ястаниб ётарди. У Деккан (санскрит тилидаги «Дакшин» – сўзидан ясалиб, «жануб» маъносини англатади) музофотидаги сиёсий вазиятга аралашиб, жуда тўғри иш қилган эди.
У жанубдан келадиган хавфнинг олдини олиш учун шимолий Ҳиндистон ва Деккан ўрталигида жойлашган Тапти дарёси воҳасидаги аҳолиси ёввойисифат Хондеш вилоятини ўз мулкига қўшиб олди. Аҳмаднагар ва Берор вилоятларини ҳам ўзига бўйсундирди. Акбарнинг шиддат билан атроф ўлкаларни босиб олишини кўриб ваҳимага тушган, аҳолиси шиа мазҳабига мансуб бўлган Бижапур ва Голконда вилоятлари ҳокимлари унга эҳтиром билдириб, ўлпон тўлаб туришга рози бўлдилар.
Яқиндагина отаси ихтиёрида бўлган ва бой берилган бебаҳо олмос у бошқариб турган Деккан ҳудудида эканидан Акбар албатта, бехабар қолган бўлиши мумкин.
Акбарнинг хотинлари кўп бўлса ҳам, фарзандлари турмади. Диний эътиқодидан кўра иримчилиги кучлироқ бўлган Акбар бола кўриш мақсадида Агранинг ғарбида ўттиз беш километрлик масофада жойлашган Секри қишлоғида дарвешона ҳаёт кечираётган мўйсафид Шайх Салим Чиштийга ёрдам сўраб СКАЧАТЬ