Қисмат тарозуси. Б. Омонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қисмат тарозуси - Б. Омонова страница 12

Название: Қисмат тарозуси

Автор: Б. Омонова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-108-2

isbn:

СКАЧАТЬ болам, бир қудрат кўрдим, уни топ!»

      Адашган экансиз, отахон, башоратингиз тўғри чиқмади. Сўнгги тилагингизни ҳам бажаролмадим. Хатирани тополмадим, кучим етмаяпти, кечиринг мени, кечиринг…

      – Оҳ, онажон, – у бўйнидаги занжирни олиб, медальонда акс этган икки чеҳрага узоқ тикилди. Қадрдон лари. Улар қанчалик олис ва йироқ. – Маҳшар куни кўришгунча, онажон! – кўзларидан армон ёшлари юзларига томди.

***

      Эрта тонгда йўлга тушган оқ машина шаҳардан чиқиб довон сари кета бошлади. Улар тоғлар сари, Ибратнинг болалиги ўтган ва мангу армонларни ҳадя қилган забардаст чўққилару инсонлардан ҳамиша ниманидир бағрида яширган сиру синоатларга тўла азим тоғлар сари кетардилар. Тоғларки, инсон қанчалар буюк кашфиётлар соҳиби бўлмасин, унга қўллари етмаслигини тирик уқтириб турган юксак чўққилар. Шунинг учун ҳам мағрур тургандир балки. Йўл-йўлакай табиатни суқ билан томоша қилдилар, барчаси худди олдингидек ўзгармас қиёфасида сақланган, ниҳоятда гўзал эди. Айни баҳор эмасми, ҳамма ёқ кўм-кўк ўтлар, чўғдай лолаларга бурканган адирлар, арча, қарағай, тут дарахтлари, мусаффо ҳаво, бир гўзал ҳаво эдики, бу ҳавони ҳеч қаердан топиб бўлмасди.

      Машина магнитафонида эса маҳзун бир қўшиқ янграб борар экан, олд ўриндиқда кетаётган Ибрат суянчиққа бошини қўйиб, кўзларини юмди. Кўз олдида беғубор болалиги, онаси, дўстлари, Ҳикмат ота, тоғалари шундоққина кўрингандек бўлди. Яна… Хатира ҳам. Армони, дарди эди у…

      Машинанинг орқа ўриндиқларига жойлашган Аброр Вали ва адвокат берилиб ўзларича нималарнидир гаплашиб кетардилар, Ибрат учун шу топда бу жуда маъқул эди. Хотираларини жонлантиришига ҳеч ким халақит бермайди. Шу топда ҳеч ким билан гаплашгиси йўқ. Ниҳоят машина тўхтади.

      – Шу жойдан пиёда чиқасизлар, у тарафга машина юролмайди, – шофёр шундай дея кабинадан чиқди.

      – Шуниси маъқул, қайтанга томоша қилиб кетамиз.

      Учовлон пастга тушдилар. Ибрат ёшлигидан кўра анча ўзгариб кетган ингичка йўллар бўйлаб секин-секин тик кўтарила бошлади.

      – Жуда чиройли жойлар экан, – астойдил гапирди адвокат атрофга суқ ва ҳавас билан тикиларкан, – бундай жойларда ўсган одам ё шоир, ё қўшиқчи, ё олим бўлмай иложи йўқ.

      Улар йўл-йўлакай анча тепага кўтарилишгач Ҳикмат отанинг ғарибгина кулбасига етиб олдилар. Уларни қишлоқдаги уч-тўртта ўрта ёшли одам ва кекса бир чол ҳамда ўқитувчиси Оқил ака кутиб олди. Уларни ичкарига бошлашди. Ҳамма ёқ ораста, йиғиштирилган. Марҳум ҳақига дуои фотиҳа ўқидилар ва унинг яхши инсонлиги, ажойиб суҳбатлари, камсуқумлиги ҳақида гапирдилар.

      – Ажойиб инсон эдилар у киши. Урушда қатнашган, ногирон эдилар, бироқ шунга қарамасдан қишлоқнинг барча ташвиш, шодликларига қўшилар эдилар, қўй боқардилар. Ҳаётининг сўнгги йилларини ёлғизликда ўтказдилар, на илож, тақдир экан, кетидан зурриёди қолмаса-да, яхши номи, ҳикматли ҳикоялари юрагимизда қолди, иним. Оллоҳдан фақат юриб турган ҳолда омонатимни олгин, дея сўрайман дердилар доим. Ниятига етдилар, бу дунёни беозоргина тарк этдилар, ҳатто ўладиган кунлари ҳам атрофни айланиб, барчамиз билан гаплашгандилар. Икки соатлар қолганда Жабборни чақириб, ўзларини СКАЧАТЬ