Қисмат тарозуси. Б. Омонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қисмат тарозуси - Б. Омонова страница 7

Название: Қисмат тарозуси

Автор: Б. Омонова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-108-2

isbn:

СКАЧАТЬ обдон ўрганиб хорижлик эканлигини билди. Шундан сўнг қўл остида ишлайдиган қизларни гапга солди.

      – Қизлар, буёққа келинглар, ўн еттинчи хонадаги хушсурат йигитга ҳеч эътибор берганмисизлар?

      – Ҳа, у ҳар доим эрталаб чиқиб кетади ва жуда кеч қайтади, унинг хонасини эса Барчиной йиғиштиради.

      – Барчин, бу ёққа кел, ўн еттинчи хонадаги киши билан ҳеч суҳбатда бўлганмисан?

      – Ҳа, – деди қиз хизматчига хос соддалик билан, – у хонасига ҳеч кимни киритмайди, ўзи бўлгандагина хонасини тартибга келтиришга рухсат беради.

      – Кийимлари, нарсалари роса кўпми?

      – Эътибор қилмабман, ундан кейин меҳмонларнинг нарсаларини титкилаш, юриш-туришига разм солиш бизнинг вазифамизга кирмайди, – қиз шундай дея кетиб қолди.

      – Вой-бў, доно бўлмай кетсинлар, – лабини бурди Тамила, – жа-а шашти баланд-у буни.

      – Энди, меҳмонхона директорининг қариндошиман деб тоза жонга тегади, шекилли.

      – Қўявер, парво қилмаймиз. Усиз ҳам неча бир ишларимиз, режаларимиз бинойидек чиққан, ахир. Унга кунимиз қолмайди.

      – Тўғри, бундан сир олиб одам қилиш қийин, лекин, опажон, сизни тушундим, ўзим кириб чиқсаммикин.

      – Йўқ, Тамила, директор билиб қолса нима бўлади, бу ёғини ўйлаб иш қилишимиз керак. Унинг феълини биласан-ку. Қолаверса, бунақа мижозларнинг кўнгли нозик, инжиқ бўлади, лаш-лушини йиғиштириб кетворади. Биз эса хўжайиндан балога қоламиз. Улар бизнинг мижозимиз, қолаверса, энг катта пулниям ўшандақалар тўлашади. Ундайларни узоқроқ ушлаб қолишга ҳаракат қилиш керак. Менда бир фикр бор. Шўхлик билан ундан роса фойдалансак бўлади. Йўл-йўриғини ўзим кўрсатаман.

      Тамила уни тушунди ва маъноли кулди.

      – Илинармикин, ахир бирон марта қўшимча хизмат ҳам буюрмайди-ку.

      – Эркакларнинг баъзилари шунақа, сал уқувсизроқ бўлишади, уларни йўлга солиш жуда осон. Нима десамикин, бунақалар пулни аямайди, лекин кўпинча бунга ақллари етмайди ёки тортинишиб журъат этишолмайди. Шунинг учун ташаббус биз томондан бўлиши керак.

      Улар бир нималарни пичирлашгач, аввало Гуля борадиган бўлди.

      Хона тақиллашидан Ибрат кийимини устига ташлаб “киринг” дея овоз берди.

      – Бу мен…

      Остонада ҳамма ёғи бўёқ билан чапланган қизни кўриб Ибрат ҳайрон қаради

      – Нима гап, синглим?

      – Ҳалиги, нима десамикин, – қиз ҳам Ибратнинг ўткир нигоҳларига қараркин, бироз ўзини йўқотгандек бўлди, – у-бу хизматлар керак бўлса айтаверинг, сиз ошхонада жуда камнамосиз, кино, видео зал бор, ҳалиги… бу нарсалардан сизни хабардор қилмоқчи эдим.

      – Раҳмат, синглим, менга ҳеч нарса керакмас, раҳмат, кафеда овқатландим, энди эса дам олмоқчиман.

      Йигит гапим тамом дегандек чарчоқли нигоҳлари билан унга маъносиз қараб қўйди. У шу тобда ҳар галгидек ёлғиз ўтиришни, корхонада бугун бажарилган ишлар ва эртанги қилинажак юмушлар ҳақида хаёл суриш-ни афзал билаётган эдики, бу қарашдан унга СКАЧАТЬ