1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 11

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ гинейлар ва ярим кронларнинг йўқотилиши инглизларнинг юрагини нега бу қадар яралаганини тушуниб бўлмасди. Анъанавий тизимнинг бутун моҳияти шундаки, у абстракт рационализмдан эмас, тажрибадан ўтган соғлом фикрдан пайдо бўлган. Фунтни хоҳлаган сонга бўлса бўлади: 3, 5, 6, 7, 8, 9, 10. Ҳозир эса 3 га бўлишга ҳаракат қилсанг, вергулдан кейинги чексиз белгилардан бошинг айланади.

       7 ва 9 гами?

      Ҳа. Фунт плюс шиллинг гинейни беради. Гинейнинг еттидан бири – уч шиллинг. Гинейнинг тўққиздан бири – икки шиллинг ёки тўрт пенс ёки малай доллари. Уч ва унинг кўпайтирувчиларга бўлинадиган ҳафтанинг етти куни, бир ойнинг тўрт ҳафтаси, бир йилнинг ўн икки ойи ва соат мавжуд экан, эски тизим ақллироқ эканлиги намоён бўлади. У ҳаддан ортиқ инсоний ва ақлли бўлганлиги учун ҳам йўқ бўлиши керак эди. Унинг яна бир оғир хатоси – эски халқона анъаналарни ўзида мужассам этганлиги, пул бирликларининг номи мақол ва матал номидан олинганлигидир: “Апелсинлар гўё асал, Сент-Клемент қўнғироқ чалар. Жаранглатар Сент-Мартин:

      берсанг-чи менга фартинг”. Бундай маталлар ва қўшиқлар – Катта Оғанинг Лондони ва аллақачон дафн этилган эски черковлари, мўриконлари ва виждон эркинлиги бор Лондон ўртасида сирли ҳалқа саналади. Лекин романдаги 1984 йилда фартинг нима эканлигини аллақачон ҳамма эсидан чиқариб юборади. 1960 йилда у ҳақидаги маълумот йўқолган. “Мана қўшиқ ярим пенс учун, уни куйламоққа тайёрман…” дея бошланувчи болалар қўшиғида гап нима ҳақида кетяпти, билиш мушкул. Шекспирнинг “Тўнғиз боши”даги Фальстафнинг саноғида ҳам шу аҳвол: каплун39 – 2 шиллинг 2 пенс, соус – 4 пенс, 2 галлон херес40 – 5 шиллинг, 8 пенс, кечки овқатдан кейинги анчоуслар ва херес – 2 шиллинг, 6 пенс; нон – 0,5 пенс.

       Нима сабабдан Оруэллда Уинстон Смит лабларида Шекспир исмини такрорлаб уйғонади?

      Шекспир, гарчи партия томонидан эълон қилинмаган бўлса ҳам, қонундан ташқари бўлиб, мавжуд тартиб-қоидаларга қарши эди. Янги тил уни нимага айлантирганини Худо билади. Аммо эски тилли Шекспир индивидуалликлар билан тўла: индивидуал ҳаёт ва индивидуал қарорлар билан. Шекспир ўтмишни англади. Лекин эътибор беринг, Уинстон Смит ўтмишни янада хавфлироқ йўсинда уйғотади. Икки ярим долларга у ўзининг замонавий дунёсига – ёки таъбир жоиз бўлса, Совет Россиясига нотаниш бўлган, кремли бетлари сип-силлиқ ва бўш китоб сотиб олади. Бундан ташқари ёзув учун архаик восита – ҳақиқий пероли ручка ҳам олади. Афтидан, у кундалик юритмоқчи эди. Ҳамонки, унинг ёзув столи телеэкран кўзидан наридаги кичик сарпардада жойлашган экан, у бу ишни жазога тортилмай қилса бўлади, деб ҳисоблайди. Бошида хаёлига биринчи келган нарсалар ҳақида ёзади. Кейин эса, чалғийди ва қўллари китобда эркин ёзишларига йўл қўяди. Ўзига келиб, саҳифаларга қарайди ва автоматик равишда фақатгина бир жумлани ёзганлигини кўради: “ЙЎҚОЛСИН КАТТА ОҒА”. Эшикни миссис Парсонс тақиллатади. Бу ўша, қувури бузилган аёл эди. Аммо Уинстон Смит фикрлар полициясидан СКАЧАТЬ



<p>39</p>

Каплун – семиртирилган ахта хўроз.

<p>40</p>

Херес – кучли узум виносининг бир нави.