Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 13

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ унинг отаси ташлаб кетган экан, хотинига қилинган туҳмат орқасида шундай бўлган экан, ҳикоянинг охирида ўша ташлаб кетган ота, ҳозирги Гулзоранинг ўгай отаси Валиев кутилмаганда Иқболжоннинг ҳам отаси бўлиб чиқади… Ҳикоянинг чалкашгина воқеаси шундай. Лекин воқеа, сюжет ҳам майли-я, муаллифда умуман бадиий бир нуқтаи назарнинг йўқлиги кишини ҳайратга солади. Ҳикоя қилувчи журналист муҳаррирдан топшириқ олиб чиққач, муҳаррир «биринчи марта ишонч билдириб топшириқ бериши. Шунинг учунми, юрагим ҳовлиқиб кетгандек бўлди. Бўйнимга тегирмон тоши илиб қўйилгандек ҳис этдим ўзимни…», дейди. Наҳотки, оддий топшириқдан киши ўзини бўйнига тегирмон тоши илиб қўйилгандек даҳшатли оғирликни ҳис қилса ёки юрагининг ҳовлиқиб кетганлигини аник билолмаса, буни шартли шаклда гапирса. Лекин бадиий дид ҳали шаклланиб етмаганлигидан «юрагим ҳовлиқиб кетгандек бўлди» дейди. Шундан сал нарида яна шу топшириқнинг ҳаяжони таъсирида «Хаёлот тумани ичида қолдим. Бу туман эс-ҳушимни, қалбимни ўраб олди» дейилади. Оддийгина топшириқ кишини қанчалар ғалати, муболағали ҳолатларга солиши мумкин экан-а? Бу жумлалар ёш муаллифга ғоятда шоирона ва чиройли бўлиб кўринади ва эшитилади, шунинг учун ҳам бояги бадиий нуқтаи назардан уларни ўрни бўлса-бўлмаса ҳикоя қатига киритади. Журналист шу хаёлот тумани ичида ўз хонасига блокнотини олгани кириб боради ва беҳад бир соддадиллик билан шундай ҳикоя қилади: «Ўз хонамга ўйчан кирган эканман, шекилли, шерикларим галма-гал тинчликми, деб сўрашди. Шундагина мен бебош хаёлимнинг жиловини қўлга олдим. Дабдурустдан ич-ичимдан ғурурга ўхшаш ҳиссиёт пўртана бўлиб тоша бошлади.

      – Тинчлик бўлганда қандоқ, – дедим кулимсираб, – ошиғим олчи. – Юрагимга ҳазил ҳам сиғди. Столнинг ғаладонини очиб муқоваси чўғдек қип-қизил, қўл тегмаган янги блокнотни олдим. Кейин ҳамхоналаримга бирма-бир кўз югуртириб, «хўп, бизга оқ йўл», дедим-да, ташқарига чиқдим». Қизиғи шундаки, журналист йигит тасвирлаётган ҳолатларнинг биронтаси ҳам, унинг шу вазиятда табиий бўлган ҳолатига ўхшамайди. Агарда шу журналист йигит илк марта қўлига қалам олаётган, илк марта бундай топшириқ билан йўлга отланаётган булса эди, унинг журналистликка тасодифан кириб қолган ва энди биринчи топшириқни олиб бўйнига тош илингандай нима қилишини билмай «хаёлот тумани ичра» эс-ҳушидан айрилиб, ўйчан бўлиб қолиб, бебош хаёлининг жиловини дам йўқотиб ва дам қўлга олиб турганлигини бир қадар англаш мумкин бўлар эди. Лекин, афтидан, бунақага ўхшамайди. Бу бошлиқ топшириқ берca, нимагадир кувончдан ўзини йўқотиб қўядиган, «дабдурустдан ич-ичидан ғурурга ўхшаган ҳиссиёт пуртана бўлиб отиладиган» кишилар қабилидан бўлса керак. Юрагига ҳаттоки «ошиғим олчи» деган ҳазилни ҳам сиғдира оладиган, ҳеч ким, мабодо, индамаса, ўзига ўзи оқ йўл тилайдиган хандон-хушон шахслар камдан-кам учрайди. Журналист йигит фабрикага бориб Иқболжоннинг онаси билан танишади (инженер йигит, очеркнинг бўлажак қаҳрамони Иқболжон уни пешинлик ошга таклиф қилган СКАЧАТЬ