Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 8

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ яхши дамларида ҳам бу қадар эзгу ҳиссиётни сезмаган эди», дейди ёзувчи. Шу алфозда улар қанча вақт ўтганини билмай қолишади. «Шодмон Баҳрихоннинг қўлини қўйиб юбормай, гоҳ ўпиб, гоҳ кўзларига суртар, Баҳрихон эса чап қўли билан ҳаяжон ичида ўз кўкрагини босиб оғир нафас оларди» (64-б). Бундан олдинроқ Москвада Баҳрихоннинг Лутфуллаев билан ўтказган энг яхши дамлари қуйидагича тасвирланади. Устомон Лутфуллаев Баҳрихоннинг туғилган кунини Москвада нишонлайди. Баҳрихон ундан турли совғалар олади. Туғилган кунида биринчи марта ичади. Кейин меҳмонхонага қайтадилар. Баҳрихон чўмилгиси келиб ваннага тушади. Тасвир: Баҳрихон «хиргойи қилиб ўтириб ювинди. Кайфи анчамунча тарқалган бўлса ҳам, лекин завқу сафо ҳануз авжида эди. У ванна тагини очиб қўйиб, қолган совунни баданидан кетказиш учун тепадан сув туширди. Илиқ сув худди зар сочгандек оппоқ баданга ўз зарраларини ҳадя қила бошлади. Бу заррачалар унинг танасини силамоқчи, қитиқламоқчи бўлгандек шошиб пастга отиларди. Баҳрихон эса ҳузур қилиб, ҳали елкасини, ҳали кўкрагини, ҳали сонини тутиб берарди» (82-6). Кейин Баҳрихон Лутфуллаев совга қилган ичкўйлакни кийиб ўзини ойнага солади. Ҳавасланади. Кейин ётади. Кейин телефон жиринглайди. Лутфуллаев кирсам майлими, деб сўрайди. Бахрихон «кеч бўлганини унутиб, «майли» дейди эшикни очиб қўяди. «Уни нима билан меҳмон қилсам экан», деб ўйлаб турганда табассум билан Лутфуллаев кириб келади…

      Роман бошдан-оёқ мана шу тахлитдаги бениҳоя тутуриқсиз, эротик, бачкана гаплар, қилиқлар, муносабатлар асосига қурилган. Баҳрихон ва Одилжон сингари муаллиф ижобий деяётган қаҳрамонлар мутлақо шармандали ҳолатларга тушиб қолаверадилар, орден олиб туриб, ўзларини сувга ташлайдилар, мукофот олиб машинага урилиб кетадилар. Жиддий-жиддий ишларда эканликларига қарамай болаларча фикрлайдилар, бачкана хаёлларга бериладилар. Ёзувчи истайдими, истамайдими, бу ижобий қаҳрамонни ерга уриш, уни масхара қилиш, деб англанади.

      Романнинг тарбиявий аҳамияти эса юқоридаги парчаларданоқ ойдин кўриниб турибди… Адабий асар ижтимоий ҳодиса. У зўр фойда келтириши, аксинча, «Қалб қаноти» каби бўлса, кони зиён бўлиши ҳам мумкин.

      Адабиётнинг юксалаётганлиги, унинг изланишлари самарадор бўлаётганлиги ҳаммадан бурун яратилаётган қаҳрамонларнинг бадиий салмоғи билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам бадиий адабиёт ҳақидаги гап – аввало, қаҳрамон ҳақидаги гап дейдилар.

      Ҳаётимиз ҳар жиҳатдан етук қаҳрамонларга бой. Адабиёт бу бойликни ўзлаштиришда, назаримда, хийла сусткашлик қилмоқда. Бу сусткашлик, айниқса, насрнинг энг гўзал жанрларидан бири ҳикоячиликда кўпроқ билинмоқда. Шубҳасиз, жуда кўп ҳикоялар ёзилмоқда. Талантли адибларимизнинг ҳикоя тўпламлари нашр этилмоқда. Булар ичида Жонрид Абдуллахонов ҳикоялари, Мумтоз Муҳамедовнинг ўзбек адибларининг Иккинчи жаҳон уруши кунларида жанг майдонларида кўрсатган матонатлари ҳақидаги «Қор қўйнида лола» китоби, истеъдодли ҳикоянавис Оқилжон Ҳусановнинг «Бўлмаганга СКАЧАТЬ