Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 9

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ ҳақида бораётган экан, бир ташвишли ҳолни қайд қилиб ўтайлик. Насрда ўткир бир нафас, гўзал бир салоҳият билан ўзларини кенг танитган Ўлмас Умарбеков, Учқун Назаров, Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаевлардан сўнг кейинги йилларда насрга кириб келаётган номлар бармоқ билан санарлидир. Бу адабий жамоатчиликни чуқур ўйлатиши зарур. Улкан адибларимизнинг шогирдлар билан ишлаш, шогирдлар етиштириш каби олижаноб анъаналарини унутиб қўймадикмикин? Ёки талантлар секин етишяптими? Бироқ мен бунга ишонмайман. Ҳар ҳолда, бу ҳодиса устида чуқурроқ мулоҳаза юритиш пайти келди. Талантлар камдир, деган гапга ишонмаганимнинг боиси шундаки, бултур «Ўзбекистон маданияти» саҳифасида «Узоқ тун…» деган ҳикояни ўқиб қолдим. Бир аёл узундан-узоқ қишлоқ йўлидан тун қоронғисида бола кўтариб бормоқда. Унга ҳамроҳ бўлган йигит аёлнинг бўғчасини кўтариб олган. Аёл эрим бошқа бировни севиб қолибди, деб уйини ташлаб келаётган экан. Хотин қишлоққа келиб дарвоза олдида тўхтагач, унинг эри Носиржон тушида бақириб уйғониб кетади ва хотини ёнида эканлигини кўриб ўзига келади. Ҳикоя муаллифи Абди Қурбонов. У аёлнинг ниҳоятда тиниқ ва олижаноб портретини чизади, уни гўзал бир образга айлантиради. Ёш ёзувчининг тасвирида одамни сеҳрлайдиган жозиба, ифодаларида ёрқинлик бор. Лекин ажойиб бир ҳикоя сюжетига туш элементи киритиб, маънавий конфликтни кучайтириш ўрнига уни сийқаси чиққан туш усули билан осонгина ҳал қилиб қўя қолади… Бундай ёшлар жуда кўп. Улар йирик ва танилган адибларимизнинг кўмаги, сабоғига ғоятда муҳтождирлар.

      Сўздек мурувват, карам ва муҳаббатга эҳтиёжманд нарса йўқ. Талантнинг юзини ҳам шулар очади, шулар унинг кўзларига нур, хаёлига қувват, интилишига илҳом бағишлайди.

      Замонавийлик, замонавий мавзулар, айниқса, очерк ва бадиий публицистикада ёрқин акс этади. Воқелигимизнинг муҳим ҳодисалари ортидан изма-из борувчи бу фаол жанр намуналари «Шарқ юлдузи», «Гулистон», «Меҳнат ва турмуш», «Саодат» сингари журналлар, республиканинг марказий газеталарида кўплаб босиб борилмоқда. Уларда пахтачилик, саноат, маданий ҳаёт, илм-техника янгиликлари ва шу янгиликларни яратаётган кишилар ҳаёти акс эттирилмоқда. Назир Сафаров, Миртемир, Зулфия, Раҳмат Файзий, Ҳаким Назир, Йўлдош Шамшаров сингари катта адибларимизнинг бултур эълон қилинган очерклари шундан далолат беради. Замондошларимизнинг ёрқин сиймоларини бадиий гавдалантириш жиҳатидан Суннатилла Анорбоевнинг Зарафшон кончилари ҳақидаги «Ўзбекистон олтини», Амударё ва Орол денгизи истиқболини ёритган Жонрид Абдуллахоновнинг «Хазина ғойибдан келмас» каби очерклари жанрнинг яхши намуналари саналса арзийди. Бу очеркларни ўқиганда, одам чинакам бадиий завқ олади, муаллифларнинг ўзлари кўтараётган долзарб масалаларга бўлган эҳтиросли муносабати яққол билиниб туради. Бу очеркларда мавзуга тарихан кенг назар билан ёндашилади, тарихий қиёслар келтирилади, юз бераётган ҳодисаларнинг истиқболи ҳақида илмий мулоҳазалар юритилади. Буларнинг бари таҳсинга сазовордир. Лекин очерк ва публицистиканинг СКАЧАТЬ