СЎЗ. Одил Ёқубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 23

Название: СЎЗ

Автор: Одил Ёқубов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-623-0

isbn:

СКАЧАТЬ бу лавҳаларни ўқирканман, кўз олдимга беихтиёр бепоён қозоқ дашти келади. Тун. Ғафур ака вагонда ёлғиз хаёлга чўмиб ўтирибди. Вагон деразалари ёнидан кенг саҳро секин сузиб ўтяпти.

      Гоҳо-гоҳо қозоқ овулларининг чироқлари милтирайди. Паровоз гудогини эшитганда одамлар ўтовлардан ёпирилиб чиқишади, бировлар телпак ва тумоқларини осмонга отишиб қичқи ришади, бировлар от ва туяга миниб, даштга қочишади… Поезд ғилдираклари бир меъёрда секин тақиллайди, вагонлар оҳиста тебранади ва бу ажойиб мусиқа, бу тебраниш остида шоирнинг қалбида «Турксиб йўллари»нинг илк мисралари уйғонади:

      Бу йўллар кўп қадим йўллардир…

      Ҳа, қўрғошиндай оғир бу мисраларда қандайдир бўлакча қудрат, бўлакча бир ритм, кечаси кенг саҳро қаърини ёриб, учиб кетаётган паровоз ғилдиракларининг ритми ва қудрати мужассам!.. Мен учун энди аён: Ғафур ака Турксиб қурилишига бормаганларида, бориб «Қозоқ даштининг икки гўзал кокили» деган лавҳаларни ёзмаганларида бу ажойиб шеър ҳам ёзилмас эди!..

      Бу «кашфиёт»дан қувониб, яна бир папкани қўлга оламан. Бу папкадаги материаллар ҳали тартибга солинмаган. Лекин тартибга солинмаган бу қўлёзмалар Ғафур аканинг нақадар сермазмун, сермашаққат ҳаёт кечирганларидан, ижодда эса тиниб-тинчимай меҳнат қилганларидан далолат беради!

      Бу папкада Ғафур аканинг ниҳоятда чиройли дастхати билан битилган илмий мақолалари, Пушкин ва Лермонтов, Саъдий, Бажан ва Леонидзе асарларининг таржималари, улуғ грузин шоирлари Церетели ва Руставели, буюк қозоқ оқини Абай юбилейларида гапирган нутқларининг матнлари, ўша юбилейлардан олиб келган суратлари ва яна кўп ноёб ҳужжатлар тўпланган.

      Ғафур аканинг бармоқ изларини сақлаган бу материаллар менга яна бир нарсани, отахон шоиримизнинг қардош халқлар адабиёти ва маданиятларини яқинлаштириш йўлида нақадар кўп меҳнат қилганини гапириб берди.

      Мана, яна бир папка. «Шум бола»нинг айрим боблари!.. Беихтиёр эсимга олис болалик чоғларим тушади…

      У пайтларда «Шум бола» «Довдираш» деган ном билан «Муштум»да босиларди. Биз мактаб болалари, «Муштум»нинг ҳар бир сонини сабр сизлик билан кутардик. «Довдираш» босилган «Муштум»нинг янги сонлари келган кунлар биз учун байрамга айланиб кетарди. Бу сонларни йиртилиб, титилиб кетгунча ўқирдик. «Довдираш» биз учун қувноқ ва хушчақчақ бир дўст, ҳеч қачон, ҳеч бир вазиятда тушкунликка тушмайдиган, тегирмонга тушса бутун чиқадиган мард ва чапани бир йигит эди. Биз унга ўхшашни истар, унга тақлид қилар эдик…

      Навбатдаги папкадан бир даста хатлар чиқди. Улар орасида Садриддин Айний, Лоҳутий ва Павленконинг хатлари бор эди.

      «Ҳурматли дўстим Ғафур Ғулом. Мумкин бўлса фольклор тўғрисидаги докладингизни юборсангиз»,– дебди Павленко. – Мен уни «Дружба народов» саҳифаларида эълон қилардим. Сиз бизни Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон шоирлари билан таништирдингиз. Бу республикалар шоирларининг энг яхши асарларини танлаб СКАЧАТЬ