СЎЗ. Одил Ёқубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 20

Название: СЎЗ

Автор: Одил Ёқубов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-623-0

isbn:

СКАЧАТЬ Ўтмиш ҳақида, ўтмиш сиймолари ҳақида ўйлаганда, мени биринчи навбатда уларнинг тафаккури, фалсафий ўйлари, бошқачароқ қилиб айтганда, уларнинг ҳаётиймаънавий концепцияси, кўнглида кечган ғоялар драмаси, қалбидаги туйғулар туғёни қизиқтиради. Асло жанг тафсилотлари эмас».

      Мен ўшанда унинг бу фикрини тўла қўллабқувватлаган эдим. Албатта, шоҳ ёки саркарда ҳақида ёзилган асарда жанг картиналари, олим ҳақидаги асарда илмий қарашлар, шоир ҳаётига бағишланган асарда эса, ижод психологияси, асарларининг туғилиш жараёни, тарихи бир қадар бўлса-да ифода этилиши даркор. Лекин мен, барибир, биринчи навбатда тарихий шахснинг касб-кори, ҳунари, машғулоти эмас, унинг ҳақиқат, адолат учун олиб борган курашлари, бу йўлда чеккан машаққатлари, изтироблари, ўйкечинмалари биринчи даражага қўйилиши керак, деб ҳисоблайман. Чунки адабиётнинг бош вазифаси оқибат-натижада яхшилик билан ёмонлик орасидаги курашни, адолат ва адолатсизлик орасидаги зиддият, тўқнашувларни кўрсатишдан, қаҳрамоннинг маънавий оламини забт этишдан иборат. Шу маънода, мен ўзимни асло оқламаган ҳолда, аввало Беруний, Ибн Синоларнинг илмийижодий фаолиятини эмас, унинг жамиятда инсоф ва адолат йўлида олиб борган курашлари, чеккан заҳматлари, қалб туғёнларини ифода этишни асосий мақсад қилиб қўйганман. Ўйлайманки, «Навоий» романида Ойбек ҳам шу мақсадни кўзлаган.

      ТАНҚИДЧИ. Тарихий романда замон, яъни асар яратилган давр руҳини ифода этиш, тарихий асарнинг замонавийлиги, бугунги кун учун аҳамияти ниҳоятда муҳим масала. Бу ҳақда кўп гапирилади. Баъзан асарнинг замонавийлиги утилитар– тор амалиётчилик тарзида, баъзан эса ўта мавҳум тарзда талқин этилади. Шахсан Сиз тарихий романнинг, конкрет ҳолда «Навоий» асарининг замонавийлигини нималарда кўрасиз? Ойбекнинг: «Мен, ёзувчи қайси бир тарихий даврга мурожаат қилмасин, мабодо у даврнинг ғайри ёки ҳаттоки ғалати кўринган барча хусусиятлари орасидан ўзига таниш бўлган ҳис-туйғулар ва фикрлар изласа, пировардида мутлақо хато қилмайди, деб ўйлайман». «Бегона даврни билиш, яъни унинг бизнинг давримиздан нимаси билан ажралиб туришини тасаввур қилишнинг ўзигина етмайди. Уни яна тушунмоқ, яъни бизнинг давримиз билан боғлаб турган нарсаларини кўрмоқ лозим», – деган сўзлари, менингча, бу масала моҳиятини очиш учун калит бўла олади.

      ЁЗУВЧИ. Дарҳақиқат, тарихий асарнинг бугунги кун билан боғлиқ томонлари, замонавий қимматини белгилашда бирёқламаликлар, чунончи, тарихий асарда акс этган ҳодисалар билан бугунги воқеалар орасида жўнгина параллеллар қидириш ҳоллари учраб туради. Мен умуман тарихий асар бугунги кунга батамом ҳамоҳанг бўлиши керак, деган гапга қўшила олмайман. Бундан беш юз йил ёки минг йил бурунги давр акс этган асардан бугунги кунга мос келадиган ўринларни қидириш ақлдан эмас. Беш юз ёки минг йил олдинги феодал даври қаёқда-ю бугунги давр қаёқда! Аммо масаланинг бошқа бир нозик жиҳати бор. Бу шундан иборатки, инсоният ҳамиша ўзи босиб ўтган йўлга бот-бот назар ташлаб туриши, ундан тегишли сабоқлар чиқариши СКАЧАТЬ