СЎЗ. Одил Ёқубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 18

Название: СЎЗ

Автор: Одил Ёқубов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-623-0

isbn:

СКАЧАТЬ яратилган образлар «Юлдузли тунлар»да ҳам, Сизнинг ҳар икки тарихий романингизда ҳам бор. Кейинги романингиз «Кўҳна дунё»да, ҳатто ижодий фантазия маҳсули бўлмиш Ибн Шаҳвоний етакчи персонажлардан бирига айланган, Ибн Шаҳвоний билан боғлиқ можаролар Ибн Сино, Беруний билан салтанат, Султон Маҳмуд орасидаги зиддиятларнинг энг муҳим ҳалқасини ташкил этади. Тарихий романларда тарихий шахсларни тўқима образлар билан мулоқотга киритиш бу шунчаки адабий анъаналар кўринишими ёки бадиий эҳтиёж, зарурият тақозосими?

      ЁЗУВЧИ. Тарихий романда илмий ҳақиқат билан бадиий ҳақиқатнинг муносабати ғоят нозик ва мунозарали масала. Адабиёт тарихида шундай асарлар борки, улар илмий жиҳатдан асосланган тарихий фактларга тўла мос келадиган ҳужжатларга таяниб ёзилган. Ойбек домла улкан олим, тарихчи, файласуф бўлгани, Навоий ҳаёти, ижоди, у яшаган даврни пухта билгани учун ҳам, эҳтимол, тарихий фактлардан унча чекинган эмас. Айни замонда шундай тарихий асарлар ҳам борки, уларда умуман ҳаётий ҳақиқатга таянилгани ҳолда ёзувчи хаёлоти – фантазияси орқали тарихий фактни қайта идрок этиш муҳим ўрин тутади, тарихий ҳодисалар, шахслар муаллиф бадиий нияти асосида ўзгача талқин этилади. Адабиёт тарихида бунга мисоллар кўп. Навоий достонидаги Искандар тарихий шахс Александр Македонскийдан кескин фарқ қилади, Мария Стюартни Шиллер ўзича, Вальтер Скотт бошқача, Cтефан Цвейг яна ўзгача талқин этади… Мен бу гапларни Ойбек «Навоий» романида тутган йўл, амал қилган принципни камситиш ё рад этиш учун эмас, балки тарихий асар яратиш йўллари ҳар хил эканлигини таъкидлаш учун айтаётирман. Шахсан мен тарихий асарда ёзувчи хаёлоти-фантазиясига тўла эрк бериш, «тарихчи олим иши тугаган жойда ёзувчи иши бошланади», деган қараш тарафдориман.

      Навоийнинг интим ҳаёти, севгиси билан боғлиқ масалада мен Ойбек йўлини ҳеч камситмаган ҳолда, Иззат Султон ва Уйғун драмасидаги талқинни ҳам тўла қўллаб-қувватлайман. Модомики, Ойбек ҳам тарихий фактларга изчил риоя қилган романда бадиий тўқимага, хаёли меваси бўлган образларга ўрин берган экан, бу ҳар қандай тарихий асар учун табиий, зарурий, қонуний бир ҳол.

      ТАНҚИДЧИ. Шундайку-я, лекин «тарихий асар» тушунчасидаги «тарихий» сўзининг маъно, аҳамиятини қадрлаш ҳам керак. Том маънодаги тарихий-бадиий асар тарихий ҳақиқатга, аниқроғи, фанга яқинлиги, ҳамоҳанглиги билан ўтмиш ҳақидаги бошқа тур бадиий асарлардан ажралади.

      Тарихий романда, хусусан, улкан тарихий шахслар ҳаётидан олинган асарда энг қийин ижодий муаммо ўша тарихий шахсларнинг бадиий концепциясини белгилаб олишдан иборат бўлса керак. Мен кейинги пайтларда Ойбекнинг Навоий ҳақидаги тадқиқотларини роман билан қиёсан ўқиб чиққанда шунга амин бўлдимки, адибда Навоий образининг концепцияси анча аввал мукаммал тарзда шаклланган, илмий жиҳатдан асосланган экан. Кейинчалик романда ўша илмий жиҳатдан асосланган концепция бадиий тус олган.

      Навоий ҳақидаги тадқиқотлар билан танишганда СКАЧАТЬ