Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор: Лариса Буракова
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-186-3
isbn:
Қизиғи, 2003 йилда давлат бошқаруви, мудофаа ва ижтимоий таъминот секторларидаги бандлик ҳиссаси Россия ва Грузияда бир хил – 5 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилга келиб мазкур кўрсаткич Грузияда 3,8 фоизга камайди, Россияда эса 5,3 фоизга ортди ва келгусида янада тезроқ кўпая бошлади (жадвалга қаралсин).
“Давлат бошқаруви ва ҳарбий хавфсизликни таъминлаш; мажбурий ижтимоий таъминот” секторидаги бандлик Россия ва Грузиядаги умумий бандликнинг қисми сифатида, 2003–2009 йиллар (%). Манбалар: Российский статистический ежегодник. 2009 йил, 136-саҳифа (www. gks.ru/bgd/regl/b09_13/IssWWW.exe/Stg/html1/05-05. htm); Россия в цифрах. 2010 (www.gks.ru/bgd/regl/ b10_11/IssWWW.exe/Stg/d1/06-03.htm); Statistical Yearbook of Georgia. 2009. Р. 43 (www.geostat.ge/indexphp?action=wnews&lang=eng&npid=2).
Янги давлат аппаратини яратиш – фақат минимум вазифа, холос, унинг ечими эса янги давлат хизматчилари кучи билан қолган барча соҳаларни ислоҳотларнинг кейинги босқичига ўтказиш имконини беради.
ИИВ ислоҳоти
Бюрократияни бартараф этиш ҳақида гапирганда энг муваффақиятли ва кўзга ташланадиган мисол – ИИВ ислоҳоти ҳақида эсга олмаслик мумкин эмас.
Янги ҳокимиятнинг илк ташаббусларидан бири орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ ўзгартириш мумкин эмасдек туюлган нарсани ўзгартириб юборди ва шу тарзда аҳолини ўз танловининг, ҳокимиятни эса ўз услубларининг тўғрилигига ишонтира олди.
Грузияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳар доим энг коррупциялашган бўғинлардан бири бўлган, қуролли можаролар, тартиб-интизомнинг кескин сусайиши, такрорий коррупцион амнистиялар, жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши туфайли ўтган асрнинг 90-йилларида инқироз ҳолатига келиб қолганди.
Жиноят оламининг бир қисми полициягача кириб борган, полициянинг ўзи эса бир томондан – профессионал жиноий гуруҳлар билан, иккинчи томондан – ҳукуматнинг коррупциялашган амалдорлари ва сиёсатчилари билан бирга ишларди. Полиция ва жиноий авторитетлар ҳаракатларини бир-биридан ажратиш қийин бўлиб қолган вазият юзага келганди. Полиция ва фуқаролар ўртасидаги шусиз ҳам мавжуд бўлган жарлик янада чуқурлашганди, коррупциялашган амалдорларга эса арз қилишнинг фойдаси йўқ эди. Кўпинча аҳоли ёрдам сўраб полицияга эмас, жиноий авторитетлар ва қонундаги ўғриларга 48 мурожаат қиларди…
Энг коррупциялашган тармоқлардан бири йўл полицияси (собиқ ГАИ) бўлиб, ҳам маҳаллий аҳолини, ҳам транзит тарзда ўтиб кетаётган хорижий ҳайдовчиларни талаган ҳолда бутунлай “ўз-ўзини таъминлаш” йўлига ўтиб олганди. 49
Парламентнинг Процедура сўровлари ва регламент бўйича қўмитаси бошлиғи Хатуна Гогоришвили полиция ислоҳотигача бўлган даврда унинг ўзи ўтказган тажриба ҳақида сўзлаб СКАЧАТЬ
48
Қонундаги ўғрилар – ўта махфий ва конспиратив ҳамда собиқ Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи(СССР)га хос жиноий уюшма бўлиб, у аниқ асос ва тузилмага эга эмас. Фақатгина жиноий анъаналарнинг қатъий кодекси асосида бошқарилган.
49
Кухианидзе А.В. Коррупция и преступность в Грузии после “Розовой” революции // Современные разновидности российской и мировой преступности: состояние, тенденции, возможности и перспективы противодействия: Илмий ишлар тўплами / Н.А. Лопашенко муҳаррирлиги остида. Саратов: Уюшган жиноятчилик ва коррупция муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича Саратов маркази; Сателлит, 2005. 348–355 саҳифалар. (sartraccc.ru/i.php?oper=read_ file&filename=Pub/kuhianidse(27-05-06).htm).