Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 24

Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди

Автор: Лариса Буракова

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-186-3

isbn:

СКАЧАТЬ схема мавжуд эди: ўн лари пулдан тахминан икки лариси ГАИ ходимининг ўзида қоларди, қолган саккиз лари босқичма-босқич юқорига, вазиргача борарди. Бу тизим нафақат полицияда, балки барча давлат ташкилотларида қўлланиларди”, – дейди 2005 йилдан бошлаб Тбилиси шаҳри мэри лавозимида ишлаган Гиги Угулава.

      Натижада шундай шарт-шароитлар яратилдики, порахўрликка бўлган тизимли талаб йўқолди. Албатта, инсон табиати ва одатлари кўпинча рационал хаттиҳаракатдан устун келади, шунинг учун назоратни ва жазони кучайтириш коррупцияга нисбатан берилган кейинги қақшатқич зарба бўлди – пора олиш жуда қийинлашди.

      Патруллар фаолиятининг биринчи ойларида етакчи телекомпаниялар эфирлари янги “гаичиларга” пора бериш лавҳалари билан тўлиб кетди. Бу кадрлар махсус хизматлар агентлари томонидан яширин камерада тасвирга олинганди. Қўлга тушган омадсизлар 50 доллар эвазига 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиндилар. Уларнинг ҳамкасблари пора олиш мумкин эмаслигини тушуниб етгунларича бу жараён давом этди. 51

      ИИВ ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи Шота Утиашвили қуйидагича ҳикоя қилади: “Биринчи йили пиар учун жуда кўп маблағ, куч-қувват сарф этдик. Навбатдаги коррупционер қай тарзда қўлга туширишини телевидение орқали доимо намойиш қилдик. Бу эса вазият ўзгараётганини инсонлар англаб етишлари учун жамиятга юборилган сигнал эди.”

      Ҳозирги пайтда полициячилар ҳаддан ташқари меҳрибон ва тўғри бўлиб кетгани сабаблигина уларга таъна тошлари отилиши мумкин. Маст фуқаролар машина бошқармаслиги учун уйларига полициячилар беминнат олиб бориб қўйгани, устига-устак, машинани ҳам келтириб бергани ҳақидаги ибратли ҳикоялар ҳануз оғиздан-оғизга кўчиб юради. Бу воқеалар ҳақиқатми, билмайман. Лекин ўзим шунга ўхшаш воқеага гувоҳ бўлганман.

      Ўшанда кечқурунги яхшигина зиёфатдан кейин эрталаб машинасига ўтирган ҳайдовчи билан бир машинада кетишимга тўғри келиб қолганди. Ҳайдовчининг кайфи батамом тарқамагани учун бу ҳолат унинг машинани бошқариш усулига таъсир кўрсатмай қолмади. Патруль ундан йўл четида тўхташни сўради.

      – Батоно, машинани эҳтиёт бўлиб бошқариш керак, акс ҳолда, тўхтаб турган машинага урилиб кетишингиз мумкин эди.

      – Ҳа, тўғри. Кутилмаган ҳодисалар бўлиб туради.

      – Зиёфатдан кейинги бош оғриғими? Сизни нима қилсам экан?

      – Билмайман. Қўлингда тўппончанг бор, ўлдириб қўя қол!

      – Ўлдирмайман, лекин йўлда эҳтиёт бўлинг, илтимос. Соғ бўлинг!

      Ўзгаришлар полициячи касбининг нуфузида тезлик билан ўз аксини топганди, бу эса, ўз навбатида, аҳолининг полицияга бўлган ишончида ҳам акс этди.

      Агарда инқилобгача бўлган даврда аҳоли ёрдам сўраб полицияга эмас, қонундаги ўғриларга мурожаат қилган бўлса, эндиликда уларнинг полицияга мурожаатлари сони 15-20 мартага ошган. 2010 йил октябрда Республикадаги Халқаро институт аҳолининг полицияга бўлган ишончи 84 фоиз даражада эканлигини қайд СКАЧАТЬ



<p>51</p>

Зедгенидзе Г. “Саакашвили исполнил мечту майора Дымовского” // Slon.ru. 2009 йил 11 ноябрь (slon.ru/articles/180158).