Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 25

Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди

Автор: Лариса Буракова

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-186-3

isbn:

СКАЧАТЬ кўра “ўғрилар олами аъзоси” амалга оширилган бирор аниқ жиноят учун эмас, балки бу каби уюшманинг аъзоси эканлиги учун ҳам қамоққа олиниши ва судланиши мумкин эди. Агарда қонундаги ўғри статусини ўзи тасдиқласа, у жавобгарликка тортилиши, агарда рад қилса, ўғрилар олами қонунларига кўра, ўз “ҳамкасблари” томонидан янада қаттиққўл жазоланиши мумкин.

      Бу қонун эркин йиғинлар тушунчасига мос келмайди, дея танқидга учраганини эшитишимга тўғри келган. Лекин бу ерда гап бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қиладиган уюшма ҳақида кетмоқда. Ихтиёрий давлатда худди шу сингари асосга кўра миллатчилар ёки секта уюшмаларига қар ши курашилади ва бу каби йиғилишлар эркинлиги чекланади.

      Қонундаги ўғри (ҳаттоки бирор жиноят содир этмаган тақдирда ҳам) уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинади ва нафақат унинг ўзига, балки оила-аъзоларига ҳамда унга қандайдир йўл билан алоқадор бўлган кимсаларга тегишли, қонуний эканлиги исботланмаган мол-мулклар ҳам мусодара қилинади. Айтгандек, 2009 йил Марказий банкка қўшиб юборилгунга қадар Молиявий назорат агентлиги жуда таниқли қонундаги ўғрилардан бўлган Захария (Шакро) Калашовнинг аввалги уйида жойлашганди. 2006 йилда мусодара қилинган бу муҳташам бинода 74 та хона бўлиб, Тбилиси шаҳри атрофи ҳисобланадиган ва қурилиш ишлари олиб бориш расман тақиқланган Цкнетидаги қарағайзорда жойлашган.

      Бевосита хавф-хатарни ҳис қилган аксарият грузин жиноий авторитетлари асосан Россияга қочиб қутулди. Қочишга улгурмаганларни шахсан шу тоифа инсонлар учун мўлжалланган махсус қамоқхоналарга тиқдилар ва бу юқумли иллат учун охирги зарба бўлди. Одатий қамоққа қамалса, қонундаги ўғри бу ерда имтиёзга эга бўлар, қолган маҳбуслар эса унинг хизматкорларига айланарди. Улар махсус қамоққа тушганларидан сўнг шароитлари қийинлашган бўлсада, бошқа қамоқхонадаги маҳбусларнинг аҳволи енгиллашди.

      “Илгари оиладан кимнингдир қамалиб қолгани бир ташвиш бўлса, маҳбуснинг қариндошлари қонундаги ўғрилар учун ҳар ой пул олиб келиб туриши шартлиги яна битта ортиқча ташвиш эди. Қонундаги ўғрилар умумий қамоқхоналарда шундай тартибни ўрнатардилар”, дея эслайди Утиашвили.

      Қонундаги ўғриларнинг биринчи гуруҳи қамоққа олинганидан сўнг Гордий тугуни ҳали чопиб таш ланмагани аниқ бўлиб улгурди, чунки улар ўз гуруҳларини мобил телефонлар орқали бошқаришда давом этардилар. Шунда уларга ташқи дунё билан алоқа қилиш умуман тақиқланди, фақатгина адвокат билан учрашишга рухсат берилди. Қамоқда мобил алоқани “сўндиргичлар” ўрнатилди. Бу каби қаттиққўллик натижасида 2006 йил мартда қамоқхонада қўзғолон кўтарилди ва у ИИВ махсус бўлинмаси томонидан бостирилди. Натижада ўн бир нафар маҳбус ҳалок бўлди. Тартибсизликлар бошқа такрорланмади.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно СКАЧАТЬ