Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор: Лариса Буракова
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-186-3
isbn:
Давлат ҳаёт сифатини яхшилашни кўзлаган – Грузияни 2003 йилгача кўрган ихтиёрий одамга бу ўзгаришлар яққол кўринади. Уйларда электр чироқлари ёняпти, бутун мамлакат бўйлаб замонавий йўллар қуриляпти, бутун-бутун шаҳарлар янгиланяпти. Давлат ўз олдига аҳолининг амалдорлар билан ҳар қандай муносабатларини осонлаштиришни мақсад қилиб қўйган – давлат органлари билан бундай осон мулоқотга эришилгани ҳайратга солади, айниқса, собиқ Совет Иттифоқидан ажралиб чиққан қўшнилар учун бу ҳақиқатан ҳайратланарли эди.
Бугун саноқли сониялар ичида мамлакатга кириш визасини олиш (олтмишдан ортиқ давлатлар учун эса виза умуман талаб қилинмайди), хорижга сафар учун паспорт олиш ёки мамлакат ичкарисида шахсни тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлиш, машина савдосотиғи тўғрисида келишувни расмийлаштириш, хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, мулкка эгалик ҳақида маълумотномага эга бўлиш (тўғри маънода!) мумкин.
Беш йил ичида етмишдан ортиқ ислоҳотларга қўл урилди. Болгариянинг амалдаги молия вазири – “Doing Business” Жаҳон банки рейтинги асосчиси Симеон Дьянковнинг сўзларига кўра, охирги эллик йил ичида Грузиядан ташқари ҳеч қандай мамлакатга турли соҳаларда бу каби чуқур ва тезкор ислоҳотларни амалга ошириш насиб этмаган.40 USAID ташкилотининг баҳолашича, худди шунга ўхшаш ҳодисалар 1960-йилларда Сингапурда, 1970-йилларда Жанубий Кореяда, 1980-йилларда Ирландияда, 1990-йилларда Эстонияда ва 1998–2002 йилларда Словакияда юз берган.
Грузиядаги ислоҳотларга турлича қараш мумкин. Улардан ўзим учун “бендуномика”нинг уч дарсини ўзлаштирдим. Шубҳасиз, мазкур дарслар янги грузин ҳукумати қўллаган усуллар рўйхатининг ҳаммаси эмас, лекин бу дарслар Грузиядаги барча кейинги ўзгаришларнинг асосини ташкил этади.
• Учинчи боб •
Биринчи сабоқ: бюрократиядан халос бўлиш
Давлат аппаратини қисқартириш
2004 йил, 11 февралда Грузия парламенти мамлакатнинг ижро этувчи ҳокимиятини ислоҳ қилиш лойиҳасини тасдиқлади. Давлат бошқарувини максимал даражада камайтириш ёки “энг кам аралашадиган давлат” тамойили устувор йўналиш дея эълон қилинди.
Бош вазирнинг амалдаги бош маслаҳатчиси Вато Лежава институционал янгиланишларнинг бевосита иштирокчиси бўлган. У давлат хизматига 2004 йил мартда Инфратузилмалар ва ривожланиш вазирлиги орқали кириб келди. Ташкилот Шаҳарсозлик вазирлиги ва Транспорт ҳамда коммуникациялар вазирлигининг бирлашиши натижасида ташкил этилган эди. Кейинчалик Инфраструктуралар ва ривожланиш вазирлигининг Иқтисодиёт вазирлиги билан бирикиши натижасида Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ташкил этилди ва “мерос бўйича” вазир ўринбосари сифатида Лежава янги вазирликка ўтди:
Инқилобдан кейиноқ барчамиз нимадир янгилик яратиш кераклигини, эскилари энди ҳеч нарсага ярамаслигини тушуниб етгандик. Коррупцияга СКАЧАТЬ
40
USAID. Key Results Achieved by the USAID-Government of Georgia Business Climate Reform Partnership. Tbilisi, 2009. Р. 4.