Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 17

Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди

Автор: Лариса Буракова

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-186-3

isbn:

СКАЧАТЬ Атиргуллар инқилоби фақатгина муқаддима экан. Янги мамлакатни қуриш йўллари ва услубларини танлаш ҳақиқий инқилоб бўлди. Чунки бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди.

      Грузиянинг Россиядаги собиқ элчиси, Шеварднадзе вақтида мухолиф “Рустави-2” телеканали асосчиси бўлган, инқилобдан сўнг бир йил Грузия Савдо-саноат палатасига президентлик қилган ва кейинчалик жорий грузин ҳукуматига нисбатан мухолифат йўлини танлаган Э. Кицмаришвили мамлакатни ривожлантириш бўйича хоҳишларини шундай тавсифлайди:

      (Инқилоб) йўлбошчиларидан бири эдим, лекин сояда қолиб кетдим, чунки амал, мансабга даъвогарлик қилмагандим. Мен вазиятни ҳокимиятга эришган инсонларга нисбатан бошқача кўрардим.

      …Лекин аввалбошида грузин-рус муносабатларининг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий таркибий қисмлари билан боғлиқ қарашлар жуда ижобий эди. Февраль ойида (2004 йил) Россияга биринчи марта сафар қилган Саакашвили билан учрашиш учун барча рус олигархларининг 60 фоизи келганди: (Анатолий) Чубайс, (Владимир) Потанин, (Олег) Дерипаска, (Владимир) Евтушенков ва кўплаб бошқалар шу ерда эдилар. Яъни катта пуллар тикилганди.

      Қарашларим тадрижий эди. Бизнес одамиман, иқтисодиёт муаммоларини амалий жиҳатдан биламан. Назариячи бўлмаганим туфайли бу каби ишлар билан шуғулланадиган, тизим ярата оладиган йирик назариётчи олимларни таклиф этишимизга умид қилгандим.

      Бу концепция беш йиллик режалар, иқтисодиётнинг ҳаракатга келиши учун рельс ва тўсин вазифасини ўтаб берувчи инқироз кабинетини яратишни кўзда тутарди. Сўнгра бу инсонлар ўз келажакларини бемалол таъминлаган ҳолда сиёсатдан бутунлай кетишлари керак эди. Мана бу ҳақиқий тизимли ёндашув бўларди ва кўплаб донорлар мазкур ёндашувни қўллаб-қувватлашга тайёр эдилар.

      Айтгандек, бу борада ҳатто Егорь Гайдар билан музокараларга киришгандим.

      Натижада, Кицмаришвилининг сўзларига кўра, сиёсий ҳамкорлари уни ўзлари учун қандайдир маънода хатарли деб ҳисобладилар, бунда айнан Бендукидзенинг келиши ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

      Афтидан, Бендукидзе ҳам ўша томондан – “рус олигархлари” муҳитидан келгандек туюлади, лекин унинг мафкураси жуда либерал кўринишда эди: унинг фикрича, давлат ўзига қатъий тегишли бўлмаган ва яхши уддалай олмаётган вазифалардан воз кечиши лозим. Лежаванинг таъкидлашича, бу каби мафкура “ҳокимиятнинг микроконъюнктураси”га айланган ҳолда “урфга айланиб” ҳам улгурган эди: жамиятнинг шу каби инсонлари хатти-ҳаракатлари туфайли парадигма ўзгара бошлаганди”.

      “Инсон барча нарсалар учун меъёрдир. Шу сабабдан ислоҳотларга нисбатан бизнинг асосий ёндашувимиз – ўзгараётган дунё марказига инсонни жойлаштириш, унинг мазкур дунёни ўзгартиришига ва мустақил қарор қабул қилишига халақит бермасликдир”35, дея ишонади Бендукидзе.

      Бутун Грузиянинг бюджети Бендукидзенинг компанияси бюджетидан камроқ эди36, бу эса давлатнинг самарасизлигини кўрсатувчи сабаблардан фақат биттаси эди. Янги иқтисодиёт вазири энг радикал воситалардан фойдаланган ҳолда давлатнинг самарасизлигига қарши СКАЧАТЬ



<p>35</p>

2004 йил, 10 декабрда Стратегик ишланмалар марказида бўлиб ўтган, Стратегик тадқиқотлар марказининг беш йиллигига бағишланган “Иқтисодий ислоҳотлар: русча кун тартиби ва жаҳон тажрибаси” конференциясида Бендукидзенинг нутқидан стенограмма (www.old.csr.ru/_upload/editor_files/file0056.doc).

<p>36</p>

2003 йилги Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига (МҲХС) кўра БМЗнинг фойдаси 546,2 миллион долларни (www.omz.ru/media/about-company/corporate/statements/OMZ_2003_FS_Eng.pdf), Грузия марказий бюджетининг ўша йилги даромади 434,9 миллион долларни ташкил этган (Грузия Молия вазирлиги маълумотларига кўра: www.mof.ge/en/3992 га қаранг).