Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 16

Название: Грузия муваффақиятга қандай эришди

Автор: Лариса Буракова

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-186-3

isbn:

СКАЧАТЬ ойларида иқтисодий ривожланиш вазири сифатида фаолият юритган, сўнгра Ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири этиб тайинланган. 2008 йил, 30 январдан 2009 йил, 7 февралгача Грузия ҳукуматининг иш юритиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

      Унинг ўзи бўлиб ўтган воқеаларни қуйидагича хотирлайди:

      2004 йил февралида БМЗ бош директорлигидан истеъфога чиқдим. Ҳалиям қандайдир ишлар бор эди, лекин энди ҳар куни қарор қабул қилишдан озод бўлгандим. Олий иқтисодиёт мактабига кўпроқ эътибор беришга киришдим. 32 Нима билан шуғулланишим мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладим. Май-июнь ойларида денгиз соҳилидан уй олиш учун Францияга, Испанияга боришни режалай бошладим, каталоглар қарашга киришдим. Шунда тўсатдан менга Аркадий Вольский 33 қўнғироқ қилиб, бирга Грузияга боришимиз кераклигини айтди. Мен бошқа режаларим борлигини билдирдим. У “Қўйсангчи, бизни тушунишинг керак, сенсиз нима қила оламиз? – дея ўз гапини ўтказди. – Ҳаммамиз борамиз. Саакашвили таклиф қилган, Путин маъқуллади. Барча нарса тайёр, бизга чартер буюртма қилинган. Илтимос қиламан, сенсиз жуда ноқулай бўлади”.

      Бунгача Грузияга деярли бормагандим. Нега? Чунки мамлакатда электр энергияси йўқ, сув таъминотида доимий узилишлар бўлиб турар, барчаси бетартиб эди… Қариндошларим ва дўстларим менинг уйимга келардилар.

      Яхши, бораман, дея ўйладим. Шаҳар чанг, кўчалар аянчли ҳолатда, электр чироқлари ёнмаслигига қарамай, нимадир ўзгарганини ҳис қиламан. Симпозиум бўлиб ўтмоқда 34 , қатнашчиларидан бири – ўша пайтлардаги ички ишлар вазири (Георгий Барамидзе) эълон қиляпти: бўлди, Грузияда уюшган жиноятчиликка чек қўйилади. Юқори амалдаги “суянчиқлар” бўлмайди. Давлатнинг ўзи “суянчиқ”дир. Барака топ, дейман хаёлимда. Қани энди, буни амалга ҳам ошира олса!..

      Шунда кутилмаганда Президент маъмурияти бошлиғидан қўнғироқ бўлиб қолди: Президент сиз билан учрашишни ва иқтисодиётда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида фикрингизни билишни хоҳлаяпти, деди. Учрашдик. Саакашвили сўради: – Иқтисодий дастуримиз ҳақида қандай фикрдасиз?

      Шу ўринда айтиб ўтишим керак – симпозиумда иқтисодиёт вазири ҳам иштирок этганди, лекин унинг дастури худди Леопольд исмли мушукники каби эди: озроқ хусусийлаштирамиз, давлат корхоналари янада яхшиланиши учун уларни ҳам мустаҳкамлаймиз, – бу жойини тўғрилаймиз, у жойини тўғрилаймиз… – Дастур яхши, – дедим, – лекин Грузия учун эмас, бошқа бир мамлакат учун яхши.

      – Умуман олганда, иқтисодиёт учун нима керак? – Яхши суд тизими, барқарор ишлайдиган қонунлар бўлса етарли, шунда ҳаммаси жойида бўлади.

      – Лекин суд тизими осон иш эмас, – жавоб беради Саакашвили, – адлия вазири бўлган вақтимда бу билан шуғулланганман. Бу узоқ йилларга чўзиладиган иш. Иқтисодий дастурга келсак, менинг фикримча ҳам бундай дастуримиз йўқдек, барчаси жуда секинлик билан амалга оширилаётгандек туюляпти. Ислоҳотлар амалга оширилмаётганидан ҳам норозиман. Бош вазир билан гаплашиб олишингиз керак. СКАЧАТЬ



<p>32</p>

Давлат университети саналадиган Олий иқтисодиёт мактабининг профессори сифатида Бендукидзе талабалар учун маҳорат дарслари ўтказар, турли мамлакатларнинг бизнес ва давлат ҳокимияти вакиллари билан учрашувлар ташкил қиларди.

<p>33</p>

Вольский 1992 йилдан 2005 йилгача Россия саноат ишлаб-чиқарувчилари ва тадбиркорлари уюшмаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

<p>34</p>

2004 йил 27–28 майда Тбилисида биринчи рус-грузин иқтисодий форуми бўлиб ўтган.