Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. Йона Бергер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер страница 17

Название: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

Автор: Йона Бергер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-180-1

isbn:

СКАЧАТЬ “Jetsetter” нишонини олинг. Бу нишонлар нафақат мижознинг “Foursquare” аккаунтида кўриниб туради, балки ижтимоий қиймат яратгани туфайли мижоз уни “Facebook”да ҳам намойиш қилади.

      Худди “Delta Airlines”нинг Платина медальонлари сингари одамлар бу нишонларни ўзларидан мамнун бўл гани ёки мақтаниш учун кўз-кўз қилади. Айни чоғда улар “Foursquare” брендини ҳам реклама қилган бўлади.

      Яхши ишланган ўйин усули йўқ жойдан ҳам ютуқ келтира олади. Авиакомпаниялар садоқатни ҳолат белгисига айлантирди. “Foursquare” эса битта барга боғланиб қолишни алоҳидалик белгисига айлантирган. Эришилган натижаларни “Facebook”ка жойлаш имконини бериб, компьютер ўйинлари яратувчилари одамларга ҳар куни соатлаб компьютер ўйнашларини очиқ айтишга, тўғрироғи, мақтанишга шароит яратиб бердилар.

*

      Самарали статуслар тизими мавзудан бехабар одамлар учун ҳам тушунишга осон бўлади. “Мэр” бўлиш яхши эканлигини ҳамма тушунади. Аммо “Foursquare”дан фойдаланмаган одамлар “Мэр” нишонининг “Тунги мактаб”, “Супер фойдаланувчи” ёки юзлаб бошқа нишонлардан яхшироқ ёки ёмонроқ эканлигини айта олишмайди.

      Кредит карта компаниялари ҳам айни шу муаммога дуч келади. Олтин кредит карталар авваллари жуда кўп харид қиладиган ва кредит тарихи бекам-кўст бўлган одамларга берилар эди. Кейинроқ у кредит тарихи турлича бўлган одамларга ҳам берилавергач, ўз маъносини йўқотди. Натижада компаниялар ўзларининг чинакамига бадавлат мижозлари учун бошқа карталар яратди. Платина, ёқут ва бриллиант карталар шулар жумласидан. Аммо қай бирининг мавқеи баландроқ, бриллиантникими ёки ёқутники ё платинаникими? Ранглар, қимматбаҳо тошлар, ўзига хос сўзларнинг кўнгилни оздирадиган даражада кўплиги шундай тушунмовчиликларни келтириб чиқардики, одамлар бошқалар билан ўзини солиштириш у ёқда турсин, ўзлари қандай даражага етганини тушуна олмай ҳам қолди.

      Буни олимпиада ўйинлари ёки маҳаллий мусобақаларда бериладиган мукофотлар билан қиёсланг. Агар мусобақа қатнашчиси кумуш медаль ютганини айтса, бу нимани англатишини дарҳол тушунасиз. Спорт тури ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга бўлмасангиз ҳам, спортчининг юлдуз эканлигини ёки ҳеч бўлмаса, яхши натижага эришганини биласиз.

      Британиядаги кўплаб супермаркетлар ҳам шундай содда белгилар тизимидан фойдаланади. Светофорнинг ранглари каби улар маҳсулот таркибидаги шакар, ёғ ва туз миқдорини кўрсатишда қизил, сариқ ва яшил доиралардан фойдаланади. Тузсиз сэндвичларнинг туз даражаси олдига яшил, шўртак шўрваларга эса қизил белги қўйилади. Ҳар ким бу тизимни осон тушуниб олади ва шунга кўра иш тутади.

*

      Кўплаб мусобақалар таркибида ҳам ўйин усуллари мавжуд. Британиянинг қимматбаҳо кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи “Burberry” компанияси “Art of the Trench” деб номланган веб-сайтни йўлга қўйган. Унда “Burberry” маҳсулотлари ва ундан фойдаланувчиларнинг фотосуратлари қўйилади. Айрим суратлар дунёнинг машҳур фотоусталари томонидан олинган. Аммо одамлар сайтга ўзлари ёки дўстларининг “Burberry” ярим шинели СКАЧАТЬ