СКАЧАТЬ
тамойиллардан маълум маҳсулот ёки ғояда фойдаланиш қулай. Мисол учун, нотижорий ташкилотлар ҳиссиётларни қўзғатишга жуда уста, кўрса бўладиган таркибий қисмга эга маҳсулот ёки одатни кўринарли реклама ҳолига келтириш осонроқ бўлади. Шундай бўлсада, юқумлилик кўпинча тамойиллардан аввал синаб кўрмаганимизни кутилмаганда ишлатганимизда пайдо бўлади. Чидамли блендерлар катта амалий қийматга эга, лекин улар “Will It Blend?” видеолари ижтимоий қиймат яратгани учун жуда тез оммалашди. Ушбу видео оддий маҳсулотларнинг ҳам қанчалик қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатди.