Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. Йона Бергер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер страница 13

Название: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

Автор: Йона Бергер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-180-1

isbn:

СКАЧАТЬ бўйича мажлис вақтида кимдир қопқоқ остидаги жой фойдаланилмай ётган ер эканлигини айтиб қолди. “Snapple” у ерга кичик латифалар жойлаб кўрди. Бу унчалик муваффақиятли чиқмади, қолаверса, латифаларнинг ўзи ҳам унчалик кулгили эмасди (“Агар 2-рақамли қалам энг оммабоп бўлса, нима учун у ҳали ҳам 2-рақамли?”). Шу сабаб стратегия панд бердими ёки латифаларми, айтиш қийин. Рубенштейн ва унинг жамоаси ҳаётий фактлар яхшироқ бўлмасмикан, деб ўйланиб қолди; “Snapple” харидорлари билмайдиган, билмаслигини ҳам билмайдиган ғайриодатий нарсалар.”

      Шу йўсинда Рубенштейн ва унинг жамоаси антиқа ва қизиқарли фактларни йиғиб, мижоз фақат маҳсулотни сотиб олиб, қопқоғини очгандан кейингина ўқиладиган қилиб жойлади.

      12-фактга кўра кенгурулар орқага юра олмас экан. 73- сига асосан эса одам умрининг ўртача икки ҳафтасини светофор чироқлари ёнишини кутиб ўтказар экан.

      Бу фактлар шу қадар қизиқ ва кўнгилочарки, уни дўстлар билан баҳам кўрмай илож йўқ. Светофорни кутишга икки ҳафта-я? Ақл бовар қилмайди! Одамлар буни қандай ҳисоблашар экан? Бу вақтда нималар қилиш мумкин эди! Агар сиз “Snapple”ни дўстингиз билан ичсангиз, бамисоли Хитой ресторанларида овқатланиб бўлгач бериладиган “башоратгўй” пишириқларни синдириб очганингиз каби бир-бирингизга қандай фактлар чиққанини айтасиз.

      “Snapple”нинг фактлари шунчалик қизиқ эдики, у оммавий маданиятнинг бир қисмига айланишга улгурди. Юзлаб веб-сайтлар бу фактларни ёзиб борар, қизиқчилар эса доимий равишда унинг устидан куларди. Фактларнинг айримлари жуда ҳам ақл бовар қилиб бўлмаслигидан одамлар унинг рост ёки ёлғонлиги ҳақида тўхтовсиз баҳслашарди. (Кенгурулар орқага юра олмаслиги ғалати туюлса-да, бу рост.)

      Кулишдан кўра қовоқ уйишга кўпроқ қувват сарфланишини билармидингиз? Чумоли ўз вазнидан эллик баробар оғир юкни кўтара олишини-чи? Менимча, йўқ.

      “Snapple” фактлари эътиборга молик бўлгани учун одамлар уни бир-бирлари билан баҳам кўради. Бундай нарсалар ҳақида гаплашиш ижтимоий қиймат ҳосил қилади.

*

      Эътибор тортувчи нарсаларга ноодатий, ғайриоддий, эътиборга лойиқ деб, таъриф бериш мумкин. Айримлари янги, лол қолдирувчи, шиддатли ёки шунчаки қизиқарли бўлгани учун эътиборга молик бўлади. Аммо бундай нарсаларнинг энг муҳим томони – улар эътиборни жалб қила олади. Одамлар уларни эслаб қолади. Шиша коптокнинг резина коптокдан баландроқ сапчий олиши шунчалик ажабтовурки, уни бошқаларга айтмасликнинг иложи йўқ.

      Эътиборга молик нарсалар уларни биладиган одамларга ҳам эътибор қаратади, шу йўл билан у ижтимоий қийматга айланади. Турли йиғинларда баъзилар эътибор марказида бўлишни хоҳлайди, лекин ҳеч ким кечанинг четида қолишни истамайди. Ҳаммамиз ҳам бизни ёқтиришларини хоҳлаймиз. Жамоанинг маъқуллашига интилиш одамнинг асосий мотивацияларидан биридир. Агар биз кимгадир “Snapple”дан ўқиган фактимизни айтсак, биз ниҳоятда киришимли, дилкаш одамдек кўринамиз. Агар ҳотдог ресторанидаги махфий бар ҳақида айтсак, ўзимиз ҳам қизиқроқ кўринамиз. Ноодатий, янги, кўнгилочар ҳикоя ёки рекламаларни бошқалар СКАЧАТЬ