Название: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
Автор: Йона Бергер
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-180-1
isbn:
Камёблилик ва эксклюзивлик нарсаларни кўпчилик истайдиган қилиб кўрсатиш орқали оммалаштиради. Агар бирор нарсани топиш қийин бўлса, одамлар уни қидиришга арзийди, деб ўйлайди. Агар бирор нарсани сотиб олишнинг имкони бўлмаса ёки аллақачон сотилган бўлса, одамларда ўша нарсани жуда кўпчилик хоҳлаяпти, демак, яхши нарса бўлса керак, деган фикр уйғонади (бунга ўхшаш ҳолатларни биз “Омма” бобида чуқурроқ кўриб чиқамиз). Одамлар пазандаликка доир кам нусхада чиққан китобларини юқори баҳолайди, тақчил пишириқлар ширинроқ туюлади, топиш қийин бўлган колготкани кўпроқ қадрлайди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
Ушбу китобда “юқумли” сўзини ишлатганимда маҳсулот ёки ғоянинг бир одамдан бошқасига ўтишини назарда тутганман. Уни маълум маънода вирус тарқалишига ўхшатиш мумкин. Вирус ҳам одамдан одамга ўтиб тез тарқалади. Аммо касалликда юқиш занжири анча узоқ бўлиб, бир одам маълум гуруҳга, гуруҳдагилар эса бошқа гуруҳларга юқтиради. Юқиш занжири узун бўлгани сабабли, биргина одамнинг касалланиши кўплаб одамларга юқишига сабаб бўлади. Маҳсулот ёки ғояларнинг тарқалишида бундай узун юқиш занжири жуда оз кузатилади (Гойл, Уатс ва Голштейн, 2012). Одамлар маҳсулот ёки ғояларни бошқалар билан ўртоқлашади, аммо бир одамдан бошқасига ўтиб узун занжирларнинг ҳосил бўлиш эҳтимоли жуда паст. Шу сабабли мен “юқувчанликни оширади” деганимда, қисқа ёки узун занжир ҳосил қилиши ёки бутун оммага тарқалишидан қатъи назар, бир одамдан бошқасига ўтиш эҳтимоли ошишини назарда тутганман.
2
Рецептга ўхшатиш бир жойда панд беради. Рецептдан фарқли ўлароқ, маҳсулот ёки ғояни оммалаштириш учун тамойилларнинг ҳаммасидан фойдаланиш шарт эмас. Албатта, кўпроғидан СКАЧАТЬ