Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади. Йона Бергер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади - Йона Бергер страница 16

Название: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

Автор: Йона Бергер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-180-1

isbn:

СКАЧАТЬ ечиш ёки судоку бошқотирмаларида кейинги босқичга ўтиш бизга кўтаринки кайфият беради. Бундай аниқ чегараланган ва ўлчаса бўладиган белгилар бизни, айниқса, маррага яқин қолганда қаттиқроқ ишлашга мажбур қилади. Мисол тариқасида айрим кафелардаги “ўнтасини сотиб олсангиз, биттасини текинга берамиз” қабилидаги қаҳва карталаридан иборат таклифларни олайлик. Улар одамни ўнинчи қаҳвага яқинлашаётганда мукофотга эришиш учун уни кўпроқ харид қилишга қизиқтиради.

      Ўйин усуллари, бундан ташқари, одамлар билан алоқада ҳам ижтимоий солиштиришни рағбатлантиради.

      Бир неча йил олдин, Ҳарвард университети талабаларидан аввалига оддийдек туюлган вариантлардан бирини танлаш сўралган: улар йилига 50 000 доллар фойда келтирадиган иш (Вариант “А”) ва йилига 100 000 доллар маош тўлайдиган ишдан (Вариант “Б”) бирини танлашлари зарур эди.

      Бир қарашда ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Ҳамма “Б” вариантни танлаши аниқ. Аммо вариантларнинг бир нозик жойи бор эди. “А” вариантда сиз ҳамма 25 000 доллар оладиган ишда улардан икки баробар кўпроқ ҳақ оласиз, “Б” вариантда эса ҳамма 200 000 доллар маош олиб, сизники улардан икки баробар кам бўлади. Шу боис, “Б” вариантни танлаш, умуман олганда, кўпроқ маошни англатса-да, бу уларга камситилишдай, яъни бошқалардан ёмонроқ ишлаётгандек туюлади.

      Кўпчилик қайси вариантни танлади?

      “А” вариантни. Улар ўзлари камроқ маош олишса ҳам, бошқалардан яхшироқ кўринишни маъқул кўришди.

      Одамлар ўзларининг ишлари қандай кетаётганига эмас, балки бошқаларга нисбатан қандай кетаётганига эътибор беради. Учоққа бошқалардан бир неча дақиқа олдин чиқиш “Премиер” статусидаги одамлар учун ёқимли имтиёздир. Имтиёзни ёқимли қиладиган сабаблардан бири – бошқалардан эртароқ чиқиш. Жараён икки даражада ишлайди. Биринчидан, у бизнинг мутлақ даражамизни кўрсатса, иккинчидан, бошқаларга нисбатан қандай ҳолатдалигимизни кўрсатади.

      Жамоа бўлиб яшайдиган кўплаб жонзотлар сингари, одамлар ҳам иерархияга эътибор беради. Маймунлар ўзининг мавқеини намойиш қилишга уринади, итлар эса альфа ит ким эканлигини аниқлаб олишга ҳаракат қилади. Одамлар ҳам худди шундай – улардан катта фарқ қилмайди. Бизга ҳам етакчи ёки гуруҳ раҳбари бўлиш ёқади. Аммо мавқе доим нисбийдир. Етакчи бўлиш жамоани ва бошқалардан кўра юқорироқ бўлишни талаб этади.

      Ўйин усуллари бизга яхши натижаларга эришиб, бошқаларга яхшироқ кўриниш йўли билан ижтимоий қиймат яратади. Одамлар ўзлари эришган ютуқлар – гольф гандикаплари (ўйнаш қобилиятини кўрсатувчи рақамлар), “Twitter”да уларни неча киши кузатиб бориши ёки фарзандларининг қабул имтиҳонидаги баллари билан мақтанишни хуш кўради. Менинг бир дўстим “Delta Airlines”нинг платина медальони соҳиби. У ҳар сафар буни “Facebook”да намойиш қилиш йўлини топади. У гоҳ “Delta Sky” клуби ошхонасида бир йигит официант қизга гап отаётганини кўрганини айтади, гоҳ чиптаси бепул биринчи классга ўзгартирилгани ҳақида гапиради. Ахир, мавқеингиз ҳақида ҳеч ким билмаса, ундан не наф?

СКАЧАТЬ