Рақамли қалъа. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 11

Название: Рақамли қалъа

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-148-1

isbn:

СКАЧАТЬ кодларни ечишга ҳатто қудратли МХАнинг ҳам тиши ўтмаслиги борасидаги миш-миш нафақат ҳуқуқ ҳимоячилари, балки бошқа бир қатор гуруҳларга ҳам осойишталик бағишлади. Наркобизнесменлар, террорчи-экстремистлар, товламачилар, хуллас, телефонидаги суҳбатларни хавфсизлик агентлиги ходимлари томонидан яширинча эшитилишидан тўйганлар ҳеч иккиланмасдан кодланган электрон почта агентидан фойдаланишга ўтди. Улар энди жирканч жиноятлари тўғрисида шериклари билан қилган узундан-узоқ суҳбатлари ёзиб олинишидан ва суд залида уларга қарши ишлашидан қўрқмасди.

      Ҳақиқатда эса Трансхабар разведка дунёсида янги даврни бошлаб берганди. МХА томонидан шубҳали кўринган тушуниб бўлмас белгилар мажмуаси машинага киритилса, Трансхабар уни бир неча дақиқадан кейин ўқишга яроқли матн ҳолида чоп этиб берарди. Энди ҳеч ким ҳеч қачон МХАдан ҳеч қандай сирни яширолмасди. Трансхабар ҳаммани фош этувчи қуролга айланган эди.

      Бешинчи боб

      МХАнинг кўпгина бўлимлари ҳафтада етти кун, дам олишсиз ишласа-да, Криптода одатда шанба кунлари тинч бўлади. Криптограф математиклар табиатан ишлашни яхши кўргани учун ҳар куни меҳнат қилишга тайёр эди. Лекин тинимсиз иш уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирланган раҳбарият ёзилмаган қоида чиқариб, фавқулодда ҳолат юз бермаса, шанба кунлари криптографлар дам олиши белгиланганди.

      Лекин Сьюзан ҳеч қачон ҳордиқ кунлари Криптода бўлишни ёқтирмаган, шундай вақтлари у ўзини улкан қафас ичида баҳайбат йиртқич маҳлуқ билан ёлғиз қолгандек ҳис этарди. Ҳозир ҳам истар-истамас ичкарига кириб, бўм-бўш зални кўрган Сьюзан ажабланди ва овоз берди:

      – Ким бор?

      Хона марказига қараб юриб, Трансхабар қаршисида тўхтади, аппаратнинг саккиз қават пастдаги генераторларидан чиққан товуш бугун қанақадир ваҳимали туюлиб, эти жунжикди, шошганча командорнинг офиси томон йўл олди.

      Ғайриоддий кўриниши сабаб «Аквариум» номини олган Стратморнинг ойнаванд деворли хонаси залнинг тепа қисмида эди. Сьюзан тор зиналардан кўтариларкан, юқоридаги эман дарахтидан қилинган эшикка назар ташлади. Унда МХА рамзи – қадимий суякдан ясалган калитни чангаллаб турган бургут рамзи акс этганди. Эшик ортида эса Сьюзан умри давомида учратган энг буюк одамлардан бири ўтирарди.

      МХАнинг амалиётлар бўйича директор ўринбосари, эллик олти ёшли командор Стратмор Сьюзанга отасидек қадрдон бўлиб қолганди. Сьюзанни ишга олган ҳам, МХАда ўз ўрнини топишига ёрдам берган ҳам командор Стратмор эди. Ўн йилча муқаддам, Сьюзан Флетчер ташкилотда эндигина иш бошлаган кезлари Тревор Стратмор янги ишга қабул қилинган криптографларга машғулот ўтувчи Крипто тараққиёт бўлимини бошқарарди. Гарчанд командор барча янги қўшилган аъзоларга бирдек муомала қилиб, олтин ўрталиқни сақласа-да, у ўзининг ягона аёл ходимини алоҳида эҳтиёт қиларди. Стратморни қизга ён босишда айблашса, у очиқ-ойдин Сьюзан Флетчер қўл остидаги ишчилар СКАЧАТЬ