Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 17

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ керак. Яхши ҳамки эронликлар энг кўп йиғлайдиган халқ ҳисобланади. Биз қайғуни бошқалардан кўра кўпроқ юрагимизга яқин оламиз. Ўрни келганда қаттиқ уввос солиб, муҳаббат ва йўқотганларимиз жойланган юрагимизга уриб йиғлаймиз. Бизни доим айблашади, алдашади ва бошиданоқ хиёнат қилган бўлишади. Шунинг учун мақбараларда эронликлар кўксига уриб йиғлайди, Имом Ризо мақбараси ҳам бундан мустасно эмас. Аёллар кирадиган эшикдан ўтган Фотима ўзини жанг майдонида ҳис қилди. Уввос солиб йиғлаётган, қабр томон ошиқаётган аёллар унга қараб қуйилиб кела бошлади. Хизматчилар қўлига чанг тозалагич патларни олиб, уларни орқага ҳайдади. Фотима ўзи қатнайдиган маҳаллий банкда ҳам одамларнинг бундай ёпирилганини кўрмаган. Кўзидан бир томчи ҳам ёш чиқмаётгани Фотиманинг жаҳлини чиқарди. У оломонга қараб юрди ва тез орада йиғловчилар уни ҳам жазавага туширди. У кўзларидан ёш тома бошлаганини сезмай қолди.

      Ҳаяжонга тўлган Фотима мақбаранинг нариги бошига ўтди. Эркак ва аёлларни ажратиб турган тўсиқ олдига бориб, Ҳожи Оғани кўзлари билан излаб топди. У сал нарида бир бурчакка тиз чўкканча йиғлаётганди. Шу қадар йиғлардики, кўзларидан оқаётган ёшни тўхтатиш имконсиз эди. Фотима довдираб қолди. Эри йиғлашда ҳаммани ортда қолдирганди. Айримлари ҳатто Ҳожи Оға билан мусобақалашгандек овозини янада баландлатиб йиғларди. Ҳожи Оға эса атрофида нима бўлаётганидан ғофил эди. У ярми яшаб, ярми йўқотилган умрига ачиниб йиғларди. Фотима эрининг бунчалар таъсирчан ва художўй эканини билмаганди.

      Ана шу зиёрат уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Фотиманинг қалбида эрига ўзгача ҳурмат уйғонган эди. Ҳожи Оға аввалгидек тушкун эмас эди. Гўё у диннинг сирли кучи борлигини, шиа мазҳаби моҳиятидан кўпчилик мосуво эканини англаган эди. Нима бўлганда ҳам, Ҳожи Оға қармоққа илинганди. Аммо болалар туғилганидан кейин қўшимча пул орттиролмагач бўлак сафарларга чиқолмади. Қўлида пул айлана бошлагач Ҳожи Оға зиёратларини бошлаб юборди. Аммо ҳар сафар бир ўзи борарди. Унинг эътиқоди шунчалар кучайдики, Фотиманинг ғаши кела бошлади. Фотима ва Ҳожи Оғанинг турмуши якуний шаклга кирди: хотини билан гаплашмайдиган эр ва эрининг кўнглини олишга интиладиган, доим норози, аммо тақдирга тан берган хотин. Эри маҳалладаги кўп эркаклар каби гиёҳванд моддага мубтало бўлмагани, балки йиғлашга муккасидан кетгани Фотиманинг кўнглини тинчлантирар эди.

      Теҳронда Ҳожи Оға художўйлигини намойиш қилиши қийин эди. У Худони камдан-кам тилга олар, камдан-кам муқаддас китоб ёки ҳадис ўқир, масжидга ҳам онда-сонда борар эди. Уйида у телевизорга муккасидан кетган эди. Аммо Фотима қаттиқ нолий олмасди, чунки Ҳожи Оғанинг муқаддас қадамжоларга зиёратлари уларнинг оиласини ижтимоий поғонада юксакка кўтараётган эди. Бу маҳаллада имомларга ҳурмат бажо келтириш сизга обрў келтиради. Ҳожи Оға Маккага бориб, Ҳаж амалини адо этгач одамлар Фотимага ҳам бошқача муомала қиладиган бўлди. Энди у Ҳожининг хотини – ҳожи хонимга айланганди. Ана шундай сафарлари шарофатидан Ҳожи Оға Эронда СКАЧАТЬ