Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 21

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ ва анъанадор-диндор оилада ўсган, ёши йигирмадан ошган қизлар орасида кенг тарқалган жинсий алоқа тури эди. Бундай қизларнинг Худога бўлган эътиқоди Сумайяникичалик кучли эмасди.

      Баъзан Амир-Али ва дўстларининг омади чопиб қолар, аммо деярли барчаси, нари борса, анал қовушиш бўларди. Чунки қизлик пардасига зиён етмаслиги, у никоҳ кечасигача бокира қолиши керак эди.

      “Бир йигит гўзал қизга уйланади, – деб бошланарди Амир-Алининг севимли латифаси. – У жуда офатижон. Ва албатта, у бошқа қизлар ҳам айтадиган гапни айтади: “Менга ҳеч ким қўлини теккизмаган! Мен шунча йил ўзимни сиз учун асраб келдим!” Никоҳ кечаси куёв келиннинг ҳақиқатан ҳам бокира эканини билади. Шодлигининг чеки бўлмайди. Кейин қизнинг отасига бориб, “Сиз яхши отасиз, шундай чиройли қизингизни тўйгача бокира сақлай олибсиз. Сизга раҳмат айтишим керак,” дейди. Аммо отаси: “Йўқ, менга эмас, онасига раҳмат айт,” дейди. Кейин у қизнинг онасига бориб худди шу гапларни айтади. Она эса: “Йўқ, менга эмас, қизимга раҳмат айт, ўзини покиза сақлаган у бўлади,” дейди. Охири у гўзал хотинининг олдига келади ва унга: “Раҳмат, азизам, ўзингни ҳурмат қилганинг ва бокира сақлаганинг учун,” дейди. Хотини эса ўгирилиб: “Раҳматни менга эмас, орқамга айтинг” дейди.”

      Йигитлар доим бу латифани эшитганида роса куларди. Амир-Али ва дўстлари ҳазиллашиб, Теҳронни “дунёнинг анал қовушиш маркази” дерди.

      Амир-Алининг чиройли ташқи қиёфаси ва оиласининг Шаҳрак-э Ғарбга (шаҳарнинг шимоли-ғарбидаги ўрта синф аҳоли яшайдиган қисми) кўчиб ўтиши уни бутунлай бошқа дунёга тортди. У жинсий ҳаётни бошлаб юборганди. Бундай ўзгаришга йиртилган шим киядиган, Прада кўзойнакларини тақиб юрадиган, ота-онаси либерал бўлган қўшниси Араш сабабчи бўлган. Арашнинг ҳаёти қизлар ва базмлардан иборат эди. Шаҳарнинг бу қисмида айрим қизлар бир марта учрашганданоқ жинсий алоқани бошлайверарди. Улар Амир-Алининг устига чиқиб ўтириши ёқарди-ю, аммо у фоҳишага уйланишни хоҳламасди. Ана ўшанда у уйланиши учун ўзиникига ўхшаган оилада ўсган қиз кераклигини тушунди. У либерал, дунёвий оила фарзандлари ёнида ўзини ҳеч қачон эркин ҳис қилмаган. Дизайнерлик либосларга у қанча пул сарфламасин, барибир уни бошқа тоифадан эканини билиб олишарди. Унинг отаси ҳақиқий бозорчилиги ва яхши пул топиши бошида уларга қизиқ бўлиб туюлди, аммо унинг ўзи “янги” бўлаверишдан чарчади. Ҳаммасидан ҳам ёқимсизроғи – йигитлар аёлларга жуда мустақил бўлишига рухсат бериши эди. Бу нафақат қизларни айнитиб юборганди, балки бой эркакларнинг эркаклик қадрини ҳам пасайтирган эди: улар ҳаётдаги ўрнини йўқотиб қўйишганди. Гўё уларнинг ҳаёти майдонлик йигитлар фақат орзу қила оладиган қадар тўкин бўлса ҳам, улар негадир мудом руҳан тушкун эди. Амир-Али болаликдаги дўстларининг ёнида “ўзиники”ни топгандек ҳис қиларди, гарчи уларнинг орасида унинг янги турмуш тарзини маъқулламайдиган диндорлари бўлса ҳам. Ҳеч қурса, улар эркакдек иш тутарди, хотинлари ҳам уларни ҳурмат қиларди. У кўпроқ ўзига ўхшаганлар, динга эркинроқ қарайдиганлар билан мулоқот СКАЧАТЬ