Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 14

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ Ғарбга тақлид қилган иккита қизнинг расми (қуюқ пардоз, номигагина ўралган ёрқин рангли рўмолидан чиқиб турган малла сочлар, калта, тор мантия11) остида қуйидаги сўзлар бор эди: “Психологларнинг айтишича, номақбул кийинадиган ва қуюқ пардоз қиладиган қизларнинг феълида ҳам муаммо бўлади.”

      Шимолий Теҳроннинг катта қисми Сумайяга исловотхона бўлиб кўринса-да, у ердаги аёлларнинг бари ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас, деб ўйларди у. Улар шунчаки ўзи каби тақводор эмаслигини ҳам биларди. Лекин Теҳрон шунчалар тез ўзгараётган эдики, ким ҳақиқий фоҳиша-ю ким покиза эканини билиб бўлмасди. Ҳар ерда ҳижобни етарлича тўғри ўрамаган хотин-қизлар юрарди. Сумайя, шунингдек, чодра остида талайгина гуноҳлар яширинлигини ҳам биларди. Укаси бир гал Вали Асрнинг энг жанубий қисмида, Шуш кўчаси яқинида чодра ўраган аёллар фоҳишалик қиладиган жойни кўрсатган. Бечоралар яширин танасини битта кабоб нархига сотаётган эди. Уларнинг маъюс чеҳраси ва сўник кўзларини илк марта кўрганида Сумайя йиғлаб юборган.

      Сумайя ўз чодрасини яхши кўрарди, чунки у анъананинг, маданиятнинг бир қисми. У анъаналарга ҳурмат рамзигина эмас эди. Оддий қора мато камтарлик ва художўйликни, парвардигорга илтижо қилишни ва қонунлари одамларни ҳимоя қиладиган руҳоний ва тартибли дунёни ифода этади. Ана, чодра у учун нима эди! Шунингдек, чодра у учун ҳайз кўрган пайтлари ўзини тўлиб кетгандек ҳис қилганида уни яширувчи қулай ва катта кардиган ҳам бўла оларди. У Сумайянинг муҳофизи эди – эркакларнинг ҳирс тўла нигоҳларидан унинг қоматини пана тутарди. Сумайянинг севимли либоси қора чодра, тор шим ва “Converse” кроссовкаси. Эскича ва янгича услуб омихтаси уни ҳам Худога, ҳам охирги урфга боғлаб турарди. Лекин ҳаммасидан ҳам у чодрани отаси Ҳожи Оға учун ўрарди. Ҳожи Оға учун чодра ҳижобнинг энг маъқул шакли эди.

      – Чодра ўраган қиз атиргул ғунчасига ўхшайди: гўзаллиги ичида яширинган бўлади. Бу эса уни янада гўзаллаштиради ва Худога яқинроқ қилади, – дерди у.

      Ҳожи Оғанинг хонадонида одмиликка жиддий қараларди. Сумайянинг соч ёки қўлларини очиқ ҳолда фақат отаси ва укаси Муҳаммад-Ризо кўрган. Сумайянинг Теҳронида ҳатто энг қадрли амакиси ёки тоғасига ҳам унинг нозик қоматига нигоҳ ташлаш мумкин эмас. Баъзан дўстлари билан тоғга чиққанда ёки оилавий пикникка борганда чодранинг ўрнига у рўмол ўраб, мантия кийиб оларди. Унинг мантияси доим кенг, тиззасидан пастда ва тўқ рангда бўларди. Унинг ичидан савдо тармоқлари – “Зара”, “Манго”, “Топшоп” ва “Бенеттон” дўконларидан олган оддий либосини киярди.

      Айрим қизлар дарслар тугагач Мансураникига боришга қарор қилди, чунки унинг уйида катта меҳмонхона бор. Шаҳарнинг бу қисмида сайр қилишга арзийдиган жойлар оз. Яқин орадаги парклар гиёҳвандга тўла. Тузукроқ қаҳвахона ҳам йўқ. Анъанавий чойхоналар эса эркакларнинг тамаддихонаси ҳисобланади – чилимнинг тутуни-ю эркакларнинг қаҳқаҳаси босган.

      Сумайя қизлар билан хайрлашди. У зиёфатга СКАЧАТЬ



<p>11</p>

Мантия – аёлнинг қоматини яшириш учун кийимлар устидан ташлаб олинадиган ёпинчиқ.