Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 12

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ устига қизиган тошлар билан туширилган нақшлар тишлаганда карсиллаб майдаланиб кетади. Улар олчали қўлбола мураббони нонга суртиб ейишди. Мураббо ширин бўлса ҳам, мазасида бироз нордонлик бор эди, ранги эса янги қондек қип-қизил. Нонуштадан сўнг Сумайя қора чодрасини ўради-да, укаси Муҳаммад-Ризо билан мактабга жўнади.

      Улар асосий йўлга чиқиш учун илон изи хиёбонлар орқали юришди. Шаҳар ҳавоси аллақачон қизиб кетган, тонгги гавжумлик авж палласида эди. Шаҳарнинг бу қисми секин-аста уйғонмайди, балки бирдан ёпирилиб кўчага чиқади. Дўкондорлар растасини очаётганди. Тамаки киоскаларининг шундоққина тагида бугунги газеталар тахлаб қўйилган. Олий раҳнамо газетанинг бош саҳифасидан қараб турибди. Сарлавҳаларда мазлумлар, сионистлар7, таҳдид ва Америка ҳақида сўз боради: “Эроннинг оғир мушти империализмга зарба берди” ва “Эрон ҳарбий машғулотлари душман юрагига қўрқув солди.”

      Хуросон майдони бамисоли кичик орол. Йиллар ўтгани сари замонавийлик ва ёшлик тўлқинлари Сумайянинг кўз ўнгида унинг қирғоқларини емирмоқда. Эски хароба уйлар устида ялтироқ мармар тўшалган, сержилва тош қопланган уйлар қад кўтарган. Қимматга тушувчи зилзила хавфсизлиги қоидаларини четлаб ўтиш учун қурувчи ва давлат хизматчиларига пора беришнинг ўзи кифоя. Лекин Хуросон майдони юрагида яшовчи ишчи синф вакилларининг диний қадриятлари ҳали ҳам аҳамиятга эга. Улар анъанавий ижтимоий тизимни сақлаб қолиш учун курашади. Сумайяникига ўхшаган оилалар учун дин – Қуръон кўрсатмалари ва Олий раҳнамо фатволарига амал қилишдир. Шунда улар жаннатга ноил бўлишлари мумкин. Сумайянинг уйи жойлашган кўча аёллари ҳали ҳам юз йиллар муқаддам ўралгани каби чодра ўраб юради. Сумайянинг оиласи асли Хуросон майдонилик. Аждодлари ҳам асрлар бўйи шу ерда яшаб келган. Хуросон майдони у билган ягона дунё.

      Мактаб дарслари унчалик қизиқарли бўлмагани учун Сумайя актриса бўлиш ҳақида хаёл қилди. Ота-онасига ўхшаб унинг ўзи ҳам актёрлик ахлоқи бузуқлар касби, деб ҳисобласа-да, баъзан ана шундай бемаъни хаёлларга берилади. Танаффусда қизлар сўнгги миш-мишларни муҳокама қилишди. Улар диний жиҳатдан ижозат берилган сериалларни кўради. Бу сериалларда соқоли қириб олинган эронликлар ёвуз одамлар сифатида тасвирланади. Исмлари ҳам қадимий форсча: Куруш ва Дариуш. Ижобий қаҳрамонлар эса соқол қўйган, исмлари ҳам исломий. Ўқувчиларнинг қарийб ярмининг уйида сунъий йўлдошга уланган телевизор бор. Улар Руперт Мёрдок қисман эгалик қиладиган, Дубайнинг “Фарси1” каналида кўрсатиладиган Лотин Америка сериалларига муккасидан кетган. Бутун Эроннинг сунъий йўлдош антенналари ликопчалари босган – Теҳрондан тортиб чекка қишлоқларгача, уйларнинг томида уларни кўриш мумкин. Бундай антенналар диндорларнинг ҳам, дунёвий одамларнинг ҳам уйида бор. Ҳатто ҳукумат вакили Эронда 4.5 миллион хонадон ана шундай антеннага уланганини маълум қилди. Сумайянинг отаси эса хорижий телеканалларни кераксиз ва исломга зид, исрофгарлик деб ҳисобларди. Унинг бу фикрини ўзгартиришнинг ҳеч иложи йўқ эди.

      Соат 2 да, дарслар СКАЧАТЬ



<p>7</p>

Cионист – Исроилни яҳудийлар мамлакатига айлантириш тарафдори.