АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 17

Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

Автор: Джеймс Клир

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-194-8

isbn:

СКАЧАТЬ қувамиз. Биринчиси, улар бизни қониқтиради, иккинчиси эса улар бизга сабоқ беради.

      Мукофотнинг биринчи вазифаси истакларингизни қондиришдир. Мукофотлар ўз ҳолича ҳам фойдали, албатта. Егулик омон қолишингиз учун зарур қувватни беради, лавозим кўтарилиши даромад ва обрўйингизни оширади, бақувват ва чиройли танага эга бўлиш соғлиғингизни мустаҳкамлайди ва ўзга жинс вакиллари кўзига яхшироқ кўрсатади. Aммо биринчи навбатда мукофот овқатланиш, юқори мартаба ёки мақтовга бўлган талабни қондиради. Вақтинчалик бўлса ҳам мамнунлик ҳиссини пайдо қилади ва истакдан фориғ қилади.

      Иккинчидан, мукофотлар қандай хатти-ҳаракатларни ёдда сақлаш кераклигини ўргатади. Мия мукофотларни аниқловчи қурилмадир. Кундалик ҳаётда миянгиз қайси хатти-ҳаракатлар талаб ва истакларингизни қондира олишини доимий равишда кузатиб боради. Қувонч ва кўнгилсизлик қайта алоқа механизмининг бир қисми бўлиб, фойдали ҳаракатларни бефойдаларидан ажратиб олишга хизмат қилади. Мукофотлар қайта алоқа ҳалқасини охирига етказади ва одат циклини якунлайди.

      Aгар хулқ-атворнинг юқорида санаб ўтилган босқичларидан бирортаси етарли даражада бўлмаса, у одатга айлана олмайди. Сигнал бўлмаса одат бошланмайди, истак кам бўлса ҳаракат қилиш учун мотивация етарли бўлмайди, ҳаракатнинг ўзи мураккаб бўлса уни бажариш қўлингиздан келмайди, агар мукофот бўлмаса, ҳаракатни келажакда такрорлашдан маъно йўқ. Дастлабки уч босқич бажарилмаса, хатти-ҳаракат юзага келмайди. Тўртови амалга ошмаса, ҳаракат такрорланмайди.

      Одат ҳалқаси

      6-расм. Одатнинг тўрт босқичини қайта алоқа ҳалқаси деб тасвирлаш мумкин. То тирик экансиз, у доимий равишда такрорланиб туради. Ушбу “одат ҳалқаси” атроф-муҳитни тўхтовсиз кузатади, нималар содир бўлишини аввалдан кўра олишга ҳаракат қилади, турли усулларни синаб кўриб, уларнинг натижаларидан ўрганади.

      Хулоса қилиб айтганда сигнал истакни уйғотади, истак бизни жавоб қайтаришга ундайди, жавоб эса мукофотга элтади. Мукофот истакни қондириб, охир-оқибат сигнал билан боғлиқлик ҳосил қилади. Биргаликда ушбу тўртала босқич нейрологик қайта алоқа ҳалқасини ҳосил қилади – сигнал, истак, жавоб, мукофот; сигнал, истак, жавоб, мукофот – бу алалоқибат автоматик одат шаклланишига имкон беради. Бу цикл одат ҳалқаси номи билан маълум.

      Ушбу тўрт босқич баъзи-баъзида содир бўладиган жараён эмас, балки ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида фаол ишлаб турадиган чексиз қайта алоқа ҳалқасидир. Мия атроф-муҳитни тўхтовсиз кузатади, нималар содир бўлишини аввалдан кўришга ҳаракат қилади, турли усулларни синаб кўриб, уларнинг натижаларидан ўрганади. Бутун бошли жараён кўз юмиб очгунча содир бўлади. Ўзингиз англамаган тарзда ундан қайта ва қайта фойдаланаверасиз.

      Тўрт босқични икки фазага ажратиш мумкин: муаммо фазаси ва ечим фазаси. Муаммо фазаси сигнал ва истакни ўз ичига олиб, бунда нимадир ўзгариши зарурлигини СКАЧАТЬ