АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 13

Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

Автор: Джеймс Клир

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-194-8

isbn:

СКАЧАТЬ муҳим омилга айланади. Бошингиздан ўтказган ҳар бир воқеа шахсиятингизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бироқ бир марта тўп тепиш билан ўзингизни футболчи ёки битта эскиз чизиб рассом деб ҳисобламайсиз. Бироқ юқоридаги ҳаракатлар такрорланиб, далиллар сони ортиб боргани сайин ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурлар ҳам ўзгара бошлайди. Вақт ўтган сайин бир марталик воқеанинг таъсири камаяди, одатларники эса ортиб боради. Бошқача қилиб айтганда одатлар сизнинг шахсиятингиз қандайлиги ҳақидаги энг кўп далил билан таъминлайди. Шу маънода янги одатларни яратиш жараёнини ўзлигингизни шакллантиришга тенглаштириш мумкин.

      Бу узоқ вақт талаб қиладиган жараён. Янгича одам бўлишга қарор қилганимиздан сўнг бир зумда ўзгариб қолмаймиз. Ўзгаришлар кундан-кунга, бир одат ортида бошқаси ўзгариши тарзида юз беради.8 Шахсиятимизда доимий равишда митти эврилишлар рўй беради.

      Ҳар бир одат “Балки, мен шундай одамдирман?” деган таклифни бераётганга ўхшайди. Битта китобни ўқиб тугатган бўлсангиз, балки, китобсевар одамдирсиз? Спорт залига борсангиз, балки спорт билан шуғулланишни ёқтирадиган инсондирсиз? Гитара чалишни машқ қилсангиз, балки, мусиқани севадиган шахсдирсиз?

      Ҳар бир ҳаракатингиз қандай инсон бўлишингизга берилган овоздир. Aлоҳида воқеа ўз ҳолича қарашларингизни ўзгартира олмайди. Бироқ овозлар йиғилиб янги шахсиятингиз, ўзлигингизни тобора кўпроқ тасдиқлай бошлайди. Шу сабабдан сезиларли ўзгариш учун кескин бурилиш шарт эмас. Кичик одатлар ҳам шахсиятингизни сезиларли даражада ўзгартира олади. Ўзгариш сезиларли экан, демак, у катта ҳамдир. Aйнан шу ҳодиса кичик ўзгаришлар парадоксидир.

      Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, одатлар шахсиятингизни ўзгартириш йўлидир. Ким эканингизни ўзгартиришнинг энг самарали усули нима қилаётганингизни ўзгартиришдир.

      – Ҳар сафар парча ёзганингизда, ёзувчисиз;

      – Ҳар сафар скрипка чалганингизда, чолғучисиз;

      – Ҳар сафар спорт залда ишлашни бошлаганингизда, спортчисиз;

      – Ҳар сафар қўл остингиздаги ишчиларни руҳлантирганингизда, етакчисиз.

      Ҳар бир одат аниқ бир натижа келтиришдан ташқари яна бир муҳим нарса – ўзингизга бўлган ишончни ҳам ҳосил қилади. Қилаётган ишингизни уддалай олишингизга ишончингиз ортиб боради. Ижобий овозлар кўпайиб, далиллар бир-бирига уланади. Натижада ўзингиз ҳақингиздаги тасаввур ҳам ўзгара бошлайди.

      Aлбатта, бунинг акси ҳам кузатилиши мумкин, ҳар сафар бирон-бир ёмон ишга қўл урганингизда ўзлигингиз ҳам ўша томонга битта овоз беради. Бахтингизга мукаммал бўлиш шарт эмас. Ҳар қандай сайловда иккала ном зодга ҳам овоз берилади. Ғолиб бўлиш учун эса бир овоздан сайланиш шарт эмас. Кўпроқ овозга эга бўлиш кифоя. Баъзан ёмон ёки самарасиз одатларга ҳам изн берсангиз бўлади. Фақат улар кўпайиб кетмаслигини назорат қилиб турсангиз бас.

      Янги шахсият шаклланиши учун янги далиллар зарур. Aгар аввал қилиб СКАЧАТЬ



<p>8</p>

Атом одатлар шу сабабга кўра ҳам ўзгаришларнинг самарали кўринишидир. Агар шахсиятимизни жуда тез ўзгартириб, қисқа вақт ичида бутунлай бошқа одамга айланадиган бўлсак, худди ўзлигимизни йўқотиб қўйгандек ҳис қиламиз. Аммо шахсиятимизни аста-секин янгилаб, кенгайтириб борсак, бир вақтнинг ўзида ҳам янги шахсият ҳосил қиламиз, ҳам аввалги ўзлигимизни сақлаб қоламиз. Аста-секин бир одат кетидан бошқасига, бир мисолдан кейингисига ўтганимиз сайин янги ўзлигимизга кўникиб борамиз. Атом одатлар ва кичик ўзгаришлар ўзликни йўқотмасдан туриб уни ўзгартиришнинг калитидир.