АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 19

Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

Автор: Джеймс Клир

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-194-8

isbn:

СКАЧАТЬ ўзгаришлар пайдо бўлгунча инсульт ўчоғи қаерда вужудга келишини олдиндан айтиб бера олади. Ҳаттоки мижозларининг сочини ушлаб кўриб, уларнинг ҳомиладор эканини айта оладиган сартарош аёллар ҳақида ҳам эшитганман.

      Инсон мияси – башоратловчи машина. У тўхтовсиз равишда атроф-муҳитни кузатиб, олган маълумотларини таҳлил қилиб боради. Юрак хуружи бўлган беморларни кузатган ҳамшира, радар экранидаги ракетани ажрата оладиган ҳарбий сингари бирор воқеани қайта ва қайта бошдан ўтказаверсангиз миянгиз муҳим деталларни аҳамиятсизларидан ажратиб оладиган бўлиб қолади. У мос келувчи сигналларни алоҳида белгилаб, уларни келажакда фойдаланиш учун каталоглайди.

      Етарлича тажрибадан сўнг маълум натижалар ҳақида олдиндан хабар берадиган сигналларни онгли равишда фикрламасдан қабул қила бошлайсиз. Миянгиз гувоҳ бўлган воқеалардан ўрганганларингизни автоматик тарзда ёзиб олади. Aммо буни ҳар доим ҳам аниқ сезавермайсиз. Шунга қарамасдан ўрганиш жараёни ҳар қадамда содир бўлади. Aлоҳида сигналларни сеза олишингиз ҳар қандай одат шаклланишида ўта муҳим ўрин эгаллайди.

      Миямиз танамиздаги қанчадан-қанча жараёнларни ўйламасдан бошқараётганини кўпинча етарли даражада ҳис қилмаймиз. Сиз сочингиз ўсиши, юрагингиз уриши, нафас олишингиз ёки овқат ҳазм қилиш учун алоҳида қарор қабул қилишингиз шарт эмас. Танангиз бу ва бошқа кўплаб жараёнларни автопилот тарзда бошқаради. Сиз онгли равишда ҳис қиладиган ўзлигингиздан ортиқроқсиз.

      Очлик ҳиссини таҳлил қилайлик. Қорнингиз очганини қандай биласиз? Овқатланиш вақти бўлганини сезиш учун токчадаги печеньега кўзингиз тушиши шарт эмас. Иштаҳа ва очлик онгсиз бошқарилади. Ташқи ва ички муҳитда кечаётган жараёнларни, шу жумладан, очлик ва иштаҳани кузатиб борувчи кўплаб қайта алоқа ҳалқалари мавжуд. Қонингизда айланиб юрган гормонлар ва бошқа моддалар таъсирида иштаҳа пайдо бўлади. Aйнан нима туртки берганини билмасангиз ҳам бирдан очликни сезасиз.

      Одатларнинг энг қизиқ жиҳатларидан бири бу – уни бошлаш учун туртки бўлувчи сигнални онгли равишда қабул қилишингиз шарт эмас. Aтайлаб эътибор бермасангиз ҳам, имкониятни сезиб, унга монанд жавоб қайтара оласиз. Одатларнинг фойдали жиҳати ҳам ана шунда.

      Одатларнинг хавфли томони ҳам шу жиҳат ортига яширинган. Одатлар шаклланиб боргани сари автоматлашади ва миянгизнинг онгости қисмлари назоратига ўтади. Ўзингиз сезмаган ҳолда эски одатларингизга қайтиб қоласиз. Кимдир айтмагунча, кулаётганингизда оғзингизни қўлингиз билан ёпиб олишингиз, савол беришдан олдин узр сўрашингиз ёки бошқа одамлар гапини тугатиб қўйишингизга ўзингиз аҳамият бермаслигингиз мумкин. Одатларни қанчалик кўп такрорлаганингиз сари уларни нима сабабдан қилишингизга танқидий назар ташлаш эҳтимоли шунчалик камайиб боради.

      Бир чакана сотувчи ҳақида эшитганман. Унга ишлатиб бўлинган совға карталарини мижозлардан олиб қирқиб ташлаш айтилган эди. Унинг олдига кейинги мижоз келганда у одатдагидек қўлига қайчини олиб, ҳеч ҳам ўйламасдан картани олади-да, СКАЧАТЬ