АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар. Джеймс Клир
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар - Джеймс Клир страница 20

Название: АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

Автор: Джеймс Клир

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-194-8

isbn:

СКАЧАТЬ Поезд ҳар сафар станцияга кириш ёки чиқиш пайтида оператор спидометрни қўли билан кўрсатади ва аниқ тезликни овоз чиқариб айтади. Йўлга чиқиш вақти бўлганда у жадвални кўрсатиб вақтни айтади. Платформада бошқа ходимлар ҳам шунга ўхшаш вазифаларни бажаради. Поезд йўлга отланишидан аввал улар платформа чети бўйлаб қўлларини узатиб, “Ҳаммаси жойида!” дейишади. Ҳар бир деталь қўл билан кўрсатилади ва овоз чиқариб айтилади.11

      “Кўрсатиш ва айтиш” деб номланувчи ушбу жараён хатоликларни камайтиришга мўлжалланган хавфсизлик тизимидир. У ғалати туюлиши мумкин, бироқ жуда самарали ишлайди. “Кўрсатиш ва айтиш” тизими хатоларни 85 фоизга, аварияларни эса 30 фоизга камайтиради. Нью-Йорк метрополитени ушбу тизимнинг ўзгартирилган вариантини жорий қилган. Вариант “Фақат кўрсатиш” деб аталади. У ишга тушгандан бери метродаги хатолик 57 фоизга камайган.

      “Кўрсатиш ва айтиш” тизими самарадорлигининг сабаби шундаки, у огоҳликни онгости даражадаги одатдан онгли жараёнгача оширади. Операторлар кўзи, қўли, оғзи ва қулоғини ишлатишга мажбур бўлгани сабабли носозликларни анча эртароқ илғай олади.

      Менинг рафиқам ҳам шунга ўхшаш усулдан фойдаланади. Ҳар сафар кўчага сайр қилгани чиқиб кетаётганимизда у барча керакли нарсаларини овоз чиқариб айтиб чиқади: “Хўш, калитни олдим, ҳамёнимни олдим, кўзойнагимни олдим, эримни олдим”.

      Хатти-ҳаракатларимиз автоматлашиб боргани сари улар ҳақида тобора камроқ онгли ўйлаймиз. Маълум бир ишни бир минг биринчи маротаба қилаётганимизда унинг икир-чикирларини кўздан қочира бошлаймиз. Қилаётган ишимизга шунчалик кўникиб қоламизки, кейинги сафар ҳам худди олдингидек бўлади, деб ҳисоблаймиз ва уни қанчалик шароитга мувофиқ бажарганимиз ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз. Юқори натижаларга эришмаслигимиз ҳам кўп жиҳатдан огоҳлик камлиги билан боғлиқ.

      Одатларни ўзгартириш пайтидаги энг қийин вазифа бу – қилаётган ишимизни доимий равишда англаб туришдир. Ёмон одатларнинг салбий оқибатлари орқамиздан билдирмай етиб олишининг сабаби ҳам шунда. Шу сабабдан биз ҳам “Кўрсатиш ва айтиш” тизимини ўз ҳаётимизга татбиқ қилишимиз керак. Одатларимиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун одатлар табели деб аталадиган оддий бир машқни қилиб кўриш мумкин. Кундалик одатларимизнинг табелини тузиш учун, аввало, уларнинг рўйхати тузилади.

      Бўлиши мумкин бўлган рўйхатлардан бири қуйида келтирилган:

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      1

      “Омад-чи?” СКАЧАТЬ



<p>11</p>

Японияга борганимда бу усул бир аёлнинг ҳаётини сақлаб қолганига гувоҳ бўлганман. Унинг ўғли эшиклар эндигина ёпилаётганда поездга чиқиб олди. Бу соатига 300 километрдан зиёдроқ тезликда ҳаракатланадиган Япониянинг машҳур Шинкансен поездларидан бири эди. Аёл платформада туриб, ўғлини ушлаб олишга уринган пайтида қўли эшикка қисилиб қолди. Поезд энди йўлга чиқаётан пайтда темир йўл хизматчиларидан бири платформа бўйлаб “кўрсатиш ва айтиш” усулида хавфсизлик текширувини ўтказди. Беш сония ичида у аёлни кўриб, поездни йўлга чиқишдан тўхтатишга муваффақ бўлди. Эшик очилди, кўзларида ёш тўла аёл ўғли томонга югурди, поезд эса бир дақиқадан кейин хавфсиз йўлга чиқди.