Катта Каупервуд ўз ҳикояларида кўпинча вашингтонлик машҳур журналист, АҚШнинг саҳна ортида катта роль ўйнаган, турли сирлар, айниқса, молиявий қонунчиликка тегишли сирларни билиб олишга уста бўлган Фрэнсис Ж. Гранднинг номини кўп тилга оларди. Президент ва Вазирлар кабинети ҳамда сенат ва вакиллар палатаси нинг ҳамма махфий ишлари бу одам учун худди очиқ китобга ўхшарди. Гранд ўз пайтида икки-учта маклерлик идоралари орқали Техаснинг қарз мажбуриятлари ва облигацияларининг йирик партияларини сотиб олганди. Ўз мустақиллиги учун Мексика билан уришаётган бу республика ўн-ўн беш миллионлик қатор заёмлар чиқарганди. Техасни АҚШ штатлари қаторига қўшиш кўзда тутилаётган ва шу сабаб республиканинг эски қарздорлигини ёпиш ҳисобига беш миллион долларни ассигнация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Гранд қарздорлик мажбуриятларининг бир қисми тўлиқ, қолган қисми эса чегирма билан тўланишини биларди ва бундай комбинация ҳақида эшитиб қолиб бойлик орттириш мақсадида эски мажбуриятларни сотиб олмоқчи бўлганларни қўрқитиб қўйиш учун бир сессияда қонун лойиҳасининг муваффақиятсизликка учрагандек ўйин қилишга келишилганини ҳам англаганди. Гранд бу ҳақда Учинчи Миллий банкни огоҳлантириб қўйди ва ўз-ўзидан ғазначи Каупервуд ҳам бу гапдан хабар топди. У хотинига бу ҳақда айтиб бергач, хабар Фрэнкнинг қулоғига ҳам етиб келди. Болакай “Нега отам бундан фойдаланиб Техас республикасининг облигацияларини сотиб олмайди?” деб ҳайрон бўлди. Ахир Гранд ва яна учтўрт киши мана шу ишдан юз минглаб фойда қилишган, деб отасининг ўзи айтган эди-ку?.. Отаси буни ноқонуний деб ҳисоблайди деб ўйлаш мумкин, бироқ СКАЧАТЬ