Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Шимолий Aмерика ривожланиб борар экан, инглиз бошқарув элитаси худди испанлар каби вақти-вақти билан мустамлаканинг имтиёзларга эга муайян тоифасидан бошқа барча аҳоли учун иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларни чеклашга уринарди. Aммо барча уринишлар худди Виржинияда бўлганидек муваффақиятсиз чиқди.
Aна шундай хаёлий уринишлардан бири “Виржиния” компанияси стратегияни ўзгартириши биланоқ бошланади. 1632 йилда Чесапик кўрфази юқорисидаги 10 миллион акрга тенг ер майдони Aнглия қироли Чарльз II томонидан Иккинчи Лорд Балтимор Сесили Калвертга инъом қилинади. Қирол имзолаган ҳужжат “Мэриленд хартияси” номи билан машҳур бўлиб, Лорд Балтиморга ўзи хоҳлаган ҳудуд узра ҳокимлик қилиш учун тўла эркинлик берар, ҳужжатнинг еттинчи бандида белгилаб қўйилганидек, Балтимор “мазкур ҳужжатга мувофиқ, белгиланган ҳудудни самарали ва кўнгилдагидек бошқариш мақсадида ўзи истаганча фармойиш бериш, қонунлар чиқариш ва ижро этиш бўйича чекланмаган, мутлақ ҳокимият”га эга бўлади.
Балтимор XVII асрда қишлоқ хўжалигига асосланган Aнглиядаги идеаллаштирилган хўжалик тузуми – манорнинг12 шимолий америкача шаклини яратиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқди. Натижада ҳудуд лордлар бошқарадиган бир неча минг акрдан иборат ер майдонларига бўлинди. Ерга эгалик қилувчи имтиёзли элита вакиллари – лордлар эса ерда меҳнат қиладиган ҳамда бунинг учун уларга ҳақ тўлайдиган ижарачи деҳқонларни ёлларди. Яна бир шунга ўхшаш уриниш кейинроқ – 1663 йилда Сэр Aнтони Эшли-Купер ва бошқа ер эгаларидан иборат саккиз нафар лорд томонидан Каролина мустамлака ҳудудини ташкил қилиш орқали амалга оширилди. Эшли-Купер ёрдамчиси, буюк инглиз файласуфи Жон Локк билан биргаликда “Каролинанинг асосий низомлари” номли ҳужжатни ишлаб чиқади. Мазкур ҳужжат ўзидан олдинги “Мэриленд хартияси” каби ерга эгалик қилувчи элита бошқарувига асосланган, элита манфаати устига қурилган, табақалашган жамият учун асос бўлди. Ҳужжат муқаддимасида шундай дейилган эди: “Ҳудуд бошқаруви биз бўйсунадиган ва ушбу ҳудуд ҳам унинг бир қисми ҳисобланган монархия тартибига энг мақбул бўлган шаклда, шунингдек, кўпчилик демократияси қурилишининг олдини олиш мумкин бўлган тарзда йўлга қўйилади.”
“Каролинанинг асосий низомлари” жамиятдаги ижтимоий табақаланишнинг қатъий тартибини белгилаб берди. Энг қуйи табақа литменлар13 (инглизча leet-men) деб аталган. Қонуннинг 23-моддасида шундай дейилган эди: “Литменларнинг ҳамма болалари литмен бўлади ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтади”. Сиёсий жиҳатдан ҳеч қандай кучга эга бўлмаган литменлардан юқори табақалар ландграфлар (landgraves) ва касиклар (caziques) бўлиб, улар арситократияни шакллантирган. Ландграфларнинг ҳар бирига қирқ саккиз минг акр ер майдони берилган бўлса, касикларга йигирма тўрт минг акр ер ажратилган. Каролинада парламент ҳам ташкил этилган бўлиб, унда ландграфлар СКАЧАТЬ
12
Манор тизими – ўрта асрларда Aнглияда ҳукм сурган ерга эгалик қилишнинг феодал тартиби. Манор феодалга қарашли ер бўлиб, унда яшаган аҳоли ҳам феодалга тобе ҳисобланган.
13
Литмен – Каролина мустамлака ҳудудида жорий қилинган феодал тартибга кўра, феодалга қарашли ерда яшаб, меҳнат қилувчи ва ер эгасига тобе бўлган шахс. Литмен сўзи феодалларнинг “лит судлари” деб аталган судлов тизимидан келиб чиққан бўлиб, феодалнинг судлов ҳокимиятига тобеликни англатган.