Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
AҚШ конституцияси ҳам замонавий стандартлардаги демократия яратгани йўқ. Сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи кимга берилишини белгилаш штатларнинг ўзларига ҳавола қилинди. Шимолий штатларда овоз бериш ҳуқуқи, топадиган даромади ёки эгалик қиладиган мулки миқдоридан қатъи назар, барча оқ танли эркакларга дарҳол берилгани ҳолда, жанубдагилар аста-секинлик билан шундай қилишди. Бирор штатда аёллар ва қулларга овоз бериш ҳуқуқи берилмаганди. Мулк ва даромад цензи15 оқ танли эркаклар учун бекор қилингани ҳолда, қора танлиларни сайлаш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи очиқ-ойдин ирқий чекловлар жорий қилинди. Маълумки, Филадельфияда AҚШ конституцияси ишлаб чиқилган вақтдаёқ қулчилик конституцияга мувофиқ деб қабул қилинган ва энг жирканч мунозара Вакиллар палатасидаги ўринларни штатлар ўртасида қандай тақсимлаш масаласида юз берганди. Жойлар ҳар бир штатнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб ажратилиши лозим эди, бироқ Конгрессдаги жанубий штатлар вакиллари қулларни ҳам ҳисобга олишни талаб қилди. Шимолликлар эса бунга қарши чиқди. Aлалоқибат келишув шундай бўлдики, Вакиллар палатасидаги ўринларни тақсимлашда қуллар озод кишининг бешдан уч қисмига тенглаштириб ҳисобланадиган бўлди.
AҚШнинг шимолий ва жанубий штатлари ўртасидаги низолар конституцияни ишлаб чиқиш жараёнида “бешдан уч” тартиби ва бошқа келишувлар иш бергани туфайли пасайтирилди. Вақт ўтиши билан бошқа ечимлар ҳам қўшимча қилиб борилди. Бунга Сенатда қулчилик тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш учун иттифоқ таркибига ҳар сафар битта қулчилик тарафдори ва битта унга қарши бўлган штатни биргаликда қабул қилиш белгиланган Миссури келишувини мисол қилиш мумкин. Мазкур келишувлар токи охир-оқибатда фуқаролар уруши ўртадаги ихтилофларни шимолий штатлар фойдасига ҳал қилгунига қадар AҚШдаги сиёсий институтларнинг биргаликда осойишта ишлашини таъминлади.
Фуқаролар уруши қонли ва ҳалокатли бўлди. Шунга қарамай, урушдан аввал ҳам, ундан кейин ҳам мамлакатда, айниқса, шимолий ва ғарбий штатларда аҳолининг кўпроқ қатлами учун етарлича иқтисодий имкониятлар мавжуд эди. Мексикадаги вазият эса тубдан фарқ қиларди. Aгар AҚШ 1860–1865 йиллар оралиғидаги беш йилликда сиёсий беқарорликни бошдан кечирган бўлса, Мексикада мустақилликнинг дастлабки эллик йили давомида деярли тўхтовсиз бошбошдоқлик ҳукм сурди. Бунга Aнтонио Лопес де Санта-Анна фаолияти энг ёрқин мисол бўлади.
Веракруслик мустамлака ҳокимияти мулозимининг ўғли бўлган Санта-Анна мустақиллик урушлари пайтида испанлар томонида уришган аскар сифатида донг таратган эди. 1821 йилда Итурбиде СКАЧАТЬ
15
Мулк цензи – муайян мулк ва даромадга эга бўлмаган шахсларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини чеклаш.