СКАЧАТЬ
эди. 1569 йилда Перуга етиб келган де Толедо дастлабки беш йилни ўзига топширилган ҳудуд бўйлаб айланиш ва уни ўрганишга сарфлади. Шунингдек, у ҳудуднинг катта ёшли аҳолисини ҳисобга олиш бўйича кенг миқёсли текширув ўтказди. Зарур бўлган ишчи кучини топиш мақсадида ерли аҳолининг қарийб барчасини ҳиндулар учун янги тураржой манзилгоҳлари – резервацияларга кўчирди. Резервациялар (испанчада “reducciones” – чекланган ҳудудлар) маҳаллий ишчи кучларидан испан тожи манфаатлари учун фойдаланишни осонлаштирарди. Шунингдек, де Толедо инкларнинг ишчи кучидан фойдаланишнинг аввалги тартибини қайтариб, амалиётга жорий қилди. Бу тизим «мита» деб аталиб, инкларнинг кечуа тилида “навбат” деган маънони англатади. Мита тартиби ёрдамида инклар ибодатхоналар, аристократия ва қўшинни озиқ-овқат билан таъминлаш учун ажратилган ерларда маҳсулот етиштириш учун мажбурий меҳнатдан фойдаланарди. Бунинг эвазига инк элитаси халқни очарчиликдан асрар ва хавфсизлик билан таъминларди. Де Толедо жорий қилган мита, тўғрироғи, Потоси мита тизими Испания мустамлакачилик даврининг ишчи кучидан фойдаланиш бўйича энг йирик ҳамда энг машаққатли механизмига айланди. Де Толедо ҳозирги Перунинг марказидан бошлаб Боливиянинг аксарият ҳудудини ўз ичига олган улкан майдоннинг чегараларини белгилаб берди. Унинг майдони икки юз минг квадрат милни6 қамраб оларди. Бу ердаги резервацияларга янги кўчириб келтирилган аҳоли орасидан ҳар етти эркакдан бири Потосидаги конда ишлаши мажбурий эди. Потоси мита тартиби бутун мустамлакачилик даври мобайнида амалда бўлди ва фақат 1825 йилга келиб бекор қилинди. Биринчи харитада испанча мита тартиби амал қилган ҳудуд ҳамда испан истилоси вақтидаги Инклар империясининг чегаралари устма-уст тасвирланган. Унда мита амал қилган ҳудудлар империянинг пойтахт Кускони ҳам ўз ичига олган марказий қисмлари билан мос тушишини кўришимиз мумкин.
1-харита. Инклар империяси, инклар қурган йўллар тармоғи ва кон қазиб олишда мита тартиби амал қилган ҳудудлар.
Ҳайратланарли жиҳати шундаки, Перуда мита тартибининг асоратларини бугун ҳам кўриш мумкин. Калка ва унга яқин Aкомайо вилоятларини олайлик. Бу вилоятлар ўртасида айрим тафовутлар кўзга ташланади. Ҳар иккиси баланд тоғларда жойлашган бўлиб, аҳолиси кечуа тилида сўзлашадиган инкларнинг авлодлари ҳисобланади. Aммо Aкомайо аҳолиси анчагина камбағал, у ерда яшайдиган кишилар истеъмол қиладиган озиқовқат Калка аҳолисиникидан тақрибан уч баравар камроқ. Буни одамларнинг ўзлари ҳам билади. Aкомайоликлар “довюрак” ажнабийлардан “Бу ерликлар калкаликлардан кўра камбағалроқлигини билмасмидингиз? Шундай бўлса-да, нега бу ерга келишни истаб қолдингиз?” деб сўраб қолишади. Вилоятнинг маъмурий маркази Куско – Инклар империясининг кўҳна пойтахтидан Aкомайога етиб олиш Калкага боришдан кўра анча машаққатли, бунинг ўзи довюраклик эди. Калкага олиб борувчи йўлга қаттиқ қоплама тўшалган, Aкомайо йўли эса хароб аҳволда. Aкомайогача
СКАЧАТЬ