МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 16

СКАЧАТЬ мустамлака тузумини қуришга бўлган муваффақиятсиз уриниш амалга оширилди. Охир-оқибат французлар мамлакатдан ҳайдаб чиқарилди ва янги конституция ишлаб чиқилди. Aммо дастлаб Бенито Хуарес, унинг ўлимидан кейин эса Себастьян Лердо де Техада тузган ҳукумат тез орада Порфирио Диас исмли ёш ҳарбий зобитнинг қаршилигига дуч келади. У французларга қарши урушда иштирок этган музаффар генерал бўлиб, кўнглида ҳокимиятга чиқиш истаги уйғонган эди. Порфирио Диас исёнчилардан иборат қўшин тузишга киришиб, 1876 йилнинг ноябрида бўлган Текоак жангида ҳукумат армиясини мағлубиятга учратади. 1877 йилнинг май ойида Порфирио Диас президент этиб сайланади. У Мексикани деярли ўттиз тўрт йил давомида узлуксиз бошқарди ва унинг ҳокимияти токи янги инқилоб уни ағдариб ташламагунча тобора авторитарлашиб борди.

      Ўзининг ўтмишдошлари – Итурбиде ва Санта-Анна каби Диас ҳам фаолиятини ҳарбий қўшин қўмондони сифатида бошлаганди. Фаолиятини сиёсатга ҳарбий йўл билан киришдан бошлаш америкаликларга яхши таниш. AҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳам мустақиллик урушининг музаффар қўмондони бўлган. Фуқаролар урушида ғалаба қозонган бирлашган қўшин генералларидан бири Улисс С. Грант 1869 йилда президент бўлган бўлса, Иккинчи жаҳон урушида Европадаги иттифоқчи қўшин бош қўмондони бўлган Дуайт Д. Эйзенҳауэр 1953–1961 йилларда AҚШни бошқарган. Бироқ Итурбиде, Санта-Анна ва Диасдан фарқли ўлароқ, америкалик ҳарбий генераллардан ҳеч бири ҳокимиятга эришиш учун қўшиндан фойдаланмаган. Шунингдек, улардан ҳеч қайсиси ҳокимиятни бошқаларга топширмаслик учун армияни ишга солмаган. Улар конституцияга риоя қилардилар. Гарчи ХIХ асрда Мексикада ҳам конституциялар амал қилган бўлса-да, бу ҳужжатлар Итурбиде, Санта-Анна ва Диас кабиларнинг ваколатларини жуда оз чекларди. Уларни ҳокимиятдан фақат ўзлари унга эришган йўл билан – ҳарбий қўшиндан фойдаланибгина четлатиш мумкин эди.

      Диас жуда катта ер майдонларини тортиб олишни осонлаштириб, одамларнинг мулкка доир ҳуқуқларини поймол қилди, бизнеснинг барча соҳалари бўйлаб, шу жумладан, банк секторида ҳам ўзининг тарафдорларига монопол ҳуқуқлар берди, илтифот кўрсатди. Aслини ол ганда, унинг бундай сиёсати янгилик эмасди. Олдинги испан конкистадорлари тутган йўлни давом эттирган Санта-Анна қандай сиёсат юритган бўлса, Диаснинг иши ҳам ўша ишларнинг давоми – айнан ўзи эди.

      AҚШ иқтисодий юксалиш учун анча фойдалироқ банк тизимига эга бўлиши банк соҳиблари иштиёқидаги тафовутларга дахлдор эмас. Чиндан ҳам, Мексикадаги банк тизимининг монополлашувига олиб келган фойда ортидан қувишга қизиқиш AҚШда ҳам бор эди. Лекин уларнинг фойда орттириш истаги AҚШнинг Мексикадагидан буткул ўзгача институтлари туфайли бошқа ўзанга буриб юборилди. Банкирлар уларни янада каттароқ рақобатга дучор қилган иқтисодий институтларга рўбарў бўлишди. Боиси банкирлар учун тартибларни ишлаб чиққан сиёсатчилар Aмерикадаги сиёсий институтлар шакллантирган мутлақо ўзгача рағбатларга тўқнаш келганди. Дарҳақиқат, СКАЧАТЬ