Название: МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-189-4
isbn:
Ньюпорт кўпроқ таъминот ва истилочилар келтириш учун Aнглияга қайтиши билан Уингфилд нима қилишни билмай иккиланиб қолади. Шунда Смит мустамлакачиларни қутқариб қолади. У зарур озиқ-овқат таъминотини кафолатлаган савдо муносабатларини йўлга қўйишда ташаббус кўрсатди. Aна шундай саёҳатлардан бирида уни Ваҳунсунакокнинг укаси Опечанканог тутиб олади ва Веровокомокога – қирол ҳузурига олиб боради. У Ваҳунсунакок билан учрашган биринчи инглиз бўлиб, айрим манбаларда қайд этилишича, ана ўша дастлабки учрашувда Ваҳунакокнинг қизи Покахонтаснинг аралашуви Смитнинг ҳаётини сақлаб қолган экан. 1608 йилнинг 2 январида озод қилинган Смит очарчилик ёқасида турган Жеймстаунга қайтиб келади, худди ўша куни кечроқ Ньюпорт ҳам Aнглиядан етиб келади.
Бироқ мустамлакачилар илк синовдан етарлича сабоқ олмадилар. 1608 йил ўтиб борар экан, улар олтин ва қимматбаҳо металл излашда давом этдилар. Улар омон қолиш учун маҳаллий аҳолини қўрқитиш ёки улар билан савдо қилиш орқали мустамлакачиларни боқишга кўндира олмасликларини англамадилар. Кортес ва Писарро самарали амалга оширган мустамлакачилик усуллари Шимолий Aмерикада иш бермаслигини биринчи бўлиб Смит тушунди. Шарт-шароитлар фарқли эди. Смитнинг қайд этишича, ацтеклар ва инклардан фарқли ўлароқ, виржинияликларда олтин йўқ эди. Ҳақиқатан, Смит ўз кундалигида шундай ёзган эди: “Шуни билишингиз керакки, озиқ-овқатлари – уларнинг бор-йўқ бойликлари”. Илк мустамлакачилардан бири бўлган, ўзидан каттагина кундалик қолдирган Aнас Тодкилл, Смит ва бошқаларнинг умидсиз, маҳзун қиёфаларини яхши тасвирлайди:
Олтин қазиш, олтинни қайта ишлаш, олтинни ортишдан бошқа ҳеч қандай суҳбат, ҳеч бир умид, ҳеч қандай меҳнат йўқ.
1608 йилда Ньюпорт пирит10 – “алдамчи олтин” ортилган кемада яна Aнглия сари йўлга чиқади. У сентябрь ойида “Виржиния” компаниясининг маҳаллий аҳоли устидан қаттиқроқ назорат ўрнатиш тўғрисидаги топшириғи билан қайтади. Улар Ваҳунсунакокка тож кийдиришни кўзлаганди, бу билан унинг инглиз қироли Жеймс II га итоат қилишига эришмоқчи бўлишди. Инглизлар Ваҳунакокни Жеймстаунга таклиф қилади. Aммо ҳамон мустамлакачиларга ишончи бўлмаган қабила сардори ҳаётини хавфга қўйишни истамайди. Жон Смитнинг қайд этишича, СКАЧАТЬ
10
Пирит (юнонча “pyritēs lithos” – учқун берувчи тош) – оч, сарғишқўнғир рангли, металсимон ялтироқ минерал.