Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин страница 7

Название: Буюк Амир Темур ёқути

Автор: Озод Муъмин

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-858-4

isbn:

СКАЧАТЬ зудлик билан етиб келди.

      – Сен манави ёқутдаги лаънати қизилбошнинг номини ўчир! Унинг ўрнига отам Акбаршоҳ ва менинг исм-шарифимни бит. Тезликда!

      Жаҳонгиршоҳ шундай ғазабли қиёфада, шундай кескин буйруқ бердики, заргар бирон бир ортиқча калима дейишга жазм этмади. Фақатгина: «Хўп бўлади, ҳазратим!» дея олди ва ёқутни олиб, устахонага йўналди.

      Эвоҳ! Заргар шоҳ амрини яхши англамай қолган эди. У «Чироғи олам»даги барча ёзувларни ўчирди! Барча ёзувларни ўчирди…

      Шундай қилиб, Амир Темур, Шоҳрух Мирзо ва Мирзо Улуғбекларнинг муборак номлари буюк ёқутни тарк этдилар.

* * *

      – Ҳурматли «Чироғи олам»! Бундан кейин бошингиздан нелар кечди? Неларни кўрдингиз? Неларни эшитдингиз?

* * *

      Жаҳонгиршоҳ 1627 йилнинг октябрь ойида вафот этди. Унинг катта ўғли Шоҳжаҳон бу пайтда Декан вилоятида жанглар олиб бораётган эди. Шунинг учун унинг укаси Шаҳриёр фурсатдан фойдаланиб тахтни эгаллашга интилди. Бироқ, саройдаги юқори мавқели аъёнлардан бири, Жаҳонгиршоҳнинг кенжа хотини Нуржаҳонга амаки ва шаҳзода Шоҳжаҳонга қайнота бўлмиш Асафхон (унинг қизи Мумтоз Маҳал Шоҳжаҳоннинг суюкли хотини эди) бунга халақит берди. Асафхон Жаҳонгиршоҳнинг 1622 йилда вафот этган ўғли Хусравнинг ҳали ёш бўлган фарзанди Давар Бахшни вақтинчалик тахтга ўтқазиб, Шаҳриёрга қарши жангга кирди ва уни қўлга тушириб, кўзларига мил торттирди. Шоҳжаҳон етиб келгач, Давар Бахш Эронга жўнатилди ва 1628 йилнинг февралида Шоҳжаҳон бобурийлар тахтига ўтирди.

      Шоҳжаҳон ажойиб ҳукмдор эди. У одил шоҳ сифатида ном чиқарган. 1630–1632 йилларда Декан ва Гужарот вилоятларида рўй берган очарчилик пайтида халққа катта ғамхўрлик қилганди. Шоҳжаҳон антиқа иншоотлар, бинолар қуришга ҳам аҳамият берган. Айниқса, унинг номини абадийлаштирган муҳташам бино – Тожмаҳал мақбараси бутун дунёга маълуму машҳур. Агра шаҳридаги бу мўъжиза унинг хотини Мумтоз Маҳалга атаб қурилган. Бундан ташқари, Шоҳжаҳон ўзининг Деҳлидаги саройида ажиб бир тахт ясатдирган. Уни «Товус тахт» деб атаганлар. Тахт турли қимматбаҳо жавоҳирлар, шу жумладан «Чироғи олам» ва «Кўҳинур» билан ҳам безатилган. Шоҳжаҳон ҳам «Чироғи олам»га ўз номини ёздирган, лекин Шоҳжаҳон деб эмас, балки Соҳибқирони Соний, яъни Иккинчи Буюк Амир Темур деб.

      1657 йил 6 сентябрда Шоҳжаҳон тўсатдан касал бўлиб, мамлакатни бошқара олмай қолди. Шу кундан бошлаб, буюклик қони гупуриб ураётган фарзандлар орасида шоҳлик тахти учун кураш авж олди. Доро, Шужоъ, Аврангзеб ва Муродларнинг ҳар бирида бунга истак ва куч бор эди. Доро Шоҳжаҳоннинг севимли ўғли эди, у валиаҳд деб ҳам эълон қилинганди, бироқ у жангларда чиниқмаган, хавф-хатарларга бош суқмаган, лашкар билан алоқаси аъло эмасди. Кейинги ўғил Шужоъ ҳукмдорлик тажрибасига эга эди: у ўн етти йил Бенгалияни бошқарганди. Шужоъ куч-ғайратли кимса эди-ю, лекин узоқ чўзилувчи жангларни олиб боролмасди. Стратегияда оқсарди. Учинчи фарзанд Аврангзеб эса совуққон, тажрибали саркарда ҳисобланар, сарой аъёнлари уни кучли шахс сифатида ҳурмат қилишарди. Кенжа ўғил Мурод эса ҳисҳаяжонли, СКАЧАТЬ