Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин страница 2

Название: Буюк Амир Темур ёқути

Автор: Озод Муъмин

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-858-4

isbn:

СКАЧАТЬ инглиз жавоҳиршуноси Ҳерберт Смит текширадими, менга барибир.

      – Булар сиз учун эмас, ўқувчилар учун муҳим. Энди сизни таништирай. Шундан сўнг сизга бир қанча саволлар бераман.

      – Марҳамат.

      – Сиз дунё тарихидаги энг ноёб ёқут ҳисобланасиз. Ҳажми ва оғирлиги жиҳатидан сизнинг ҳеч бўлмаса ярмингизчалик келадиган ёқут шу вақтгача топилмаган. Оғирлигингиз 361 карат (1 карат– 0,2 г). Мана, кўриб турибман, сиз ўзингиздан кичик учта ёқут, бир қанча йирик дур ва зумрадлар қадаб ясалган тақинчоқнинг марказий қисмисиз. Гапларим тўғрими?

      – Ҳа.

      Мен яна давом этдим.

      – Маълумки, сизни бобомиз Амир Темурнинг ёқути деб аташади. Буюк соҳибўирон 1398 йили Деҳли шаҳрини ўз тасарруфларига олган пайтларида, сизни у кишига туҳфа этишган. Янглишмадимми?

      – Йўқ. Жуда аниқ.

      – Энди мен холис тингловчи бўлиб тураман. Сиз ўз тарихингизни баён қилаверинг. Мен вақти-вақти билан гапингизни бўлсам, маъзур тутасиз, келишдикми?

      – Розиман.

      – У ҳолда бошлайверинг.

* * *

      1398 йили Амир Темурга жанубий ўлкаларга ҳукмронлик қилаётган набираси Пирмуҳаммаддан нома келди. У ўзи идора қилаётган ерларни кенгайтиришга уриниб, Синд диёрининг катта шаҳарларидан бири Мултонни ишғол қилибди. Бу жойларда мўмин-мусулмонлар кам-у, оташпараст – кофирлар мўл экан. Улар мўминларга ола қарарканлар.

      Буюк Амирнинг жаҳли чиқди. Албатта, ундайлар ўз жазосини олиши ёки ҳақ йўлга кириши даркор. У ислом дини йўлида кўп заҳматлар чекди, қийинчиликларга кўнди. Бироқ ҳаракатсиз, роҳат-фароғатда яшаш унга ёт. У ҳақиқат учун, Муҳаммаднинг қутлуғ байроғини юқорироқ кўтариш учун қўшин суришдан чарчамайди.

      Шунинг учун, у дарҳол қўшинни йиғиб сафар тадоригини кўра бошлади. Шу жараёнда Ҳинд ўлкасидан ҳам хабарлар келди. Деҳли султони Ферузшоҳнинг мангулик дунёсига ўтганидан сўнг, Ҳиндистоннинг кўп шаҳарларидаги бутпараст, оташпараст кофирлар мусулмонларни чиқиштирмай қўйибдилар, эзиб янча бошлабдилар. Бундай рўй бераётган ҳодисалар ҳам соҳибқироннинг ғазабини қўзғатди. Демак, жиддий урушга тайёргарлик кўриш керак.

      Амир Темур қўшини Деҳлига яқинлашгунча, йўл-йўлакай барча ерларда ҳаққоний тартиблар ўрнатилиб, ёмонлар жазоланиб борди. Ниҳоят, 1398 йил 11 декабрда Соҳибқирон Деҳли остоналарига етиб келди. Энди ҳақиқий жанг бўлиши керак эди. Амир Темур 13 декабрда шаҳзодаларни, амирларни, саркардаларни, сарой аъёнларини ва ўн минг кишилик хос навкарларини Ферузшоҳ мақбараси олдига йиғиб, мажлис қурди.

      Соҳибқирон душман билан қай тахлитда ва усулда жанг олиб бориш, уни қандай қилиб эсанкиратиш ҳамда қай йўл билан жанг гирдобидан чиқиш лозимлигини тушунтирди. Ҳар бир кишининг жанг пайтидаги вазифасини, ким марказда, ким чап ва ўнг қанотда юришини белгилади. Душман ҳужумини қай усулда даф этишни англатди.

      Мажлис аҳли тарқалгач, Соқибқирон мунажжимлардан юлдузларнинг СКАЧАТЬ