Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин страница 8

Название: Буюк Амир Темур ёқути

Автор: Озод Муъмин

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-858-4

isbn:

СКАЧАТЬ тез орада вафот этди. Унинг ўрнини эгаллаган укаси Рафи уд-Довла ҳам касалманд бўлиб, бу дунёда кўп яшай олмади. Бу ҳодисаларнинг барчаси 1719 йил мобайнида рўй берган.

      Ниҳоят, Бобурийларнинг буюк империясига Баҳодиршоҳнинг тўртинчи ўғли Жаҳоншоҳнинг фарзанди Равшан Ахтар эгалик қила бошлади. У тарихга Муҳаммад Гўрхон номи билан кирган. Муҳаммадшоҳнинг ҳукмронлиги 1748 йилгача, то вафотига қадар давом этди. Бироқ бу давр буюк Бобурийлар империясининг инқирозга юз тута бошлаш вақти ҳисобланади. Муҳаммадшоҳ ҳарбий кучларни такомиллаштиришга, мустаҳкамлашга эътибор бермади, кўнгилхушликларга берилди. Атрофига тилёғлама, лаганбардорларни йиғди. 1739 йилда унинг аҳмоқликларидан фойдаланиб, ўзи туркий бўлган, лекин Эронга ҳукмдорлик қилаётган Нодиршоҳ Ҳиндистонга ҳужум қилиб келиб, унинг анча бойликларни талаб кетди.

* * *

      Ҳа, бу жуда таниш манзара. XIX асрда ҳам Туркистондаги хонлик, амирликларда худди шундай аҳвол ҳукмрон эди. Улар ҳам ҳарбий кучларни такомиллаштириш, мустаҳкамлашга эътибор қилишмаган. Бўлмаса, замбараклар қуйишни ўрганиш, замонавий қуролларни қўлга киритиш унча мушкул иш эмасди. Пул – маблағлар етарли эди. Аммо… Ўзаро ички жанжаллар, очкўзлик, тилёғламалик ва хурофотга ҳаддан ташқари берилиш, уни сиёсий қуролга айлантириш ҳамда жаҳон илм-фани ютуқларидан баҳраманд бўлишга интилмаслик мамлакатни ночор аҳволга солиб қўйган эди.

* * *

      Муҳаммад Гўрхондан сўнг бобурийлар тахти унинг ўғли Аҳмадшоҳга ўтди. У 1748–1754 йилларда ҳукмронлик қилди. Ундан сўнг Оламгир II (1754–1759 йиллар), Шоҳ Олам II (1759–1806 йиллар), Акбаршоҳ II (1806–1837 йиллар) ва Баҳодиршоҳ II (1837–1857 йиллар) бобурийлар тахти эгаси бўлдилар. XIX асрнинг бошида инглиз қўшинлари Деҳлини эгалладилар. Ҳиндистоннинг катта қисми Буюк Британия мустамлакасига айланди. Бобурийлар империясининг ерлари анча камайди. Бу сулоланинг ҳукмронлиги 1857 йили Баҳодиршоҳ II нинг ҳалокати билан тугади. Шу йили инглизлар хизматидаги ҳинд сипоҳийлари Баҳодиршоҳ II бошчилигида мустамлакачиларни ҳайдаб чиқаришга уриниб, қўзғолон кўтардилар. Бу қўзғолон бостирилди. Иштирокчилар, шу жумладан, Баҳодиршоҳ II ҳам замбаракнинг оғзига боғлаб отилиб, тилка-пора қилиндилар.

* * *

      – Ҳурматли «Чироғи олам»! Ҳикоянгизнинг бу қисми қалбимга маъюслик солди. Менга айтинг, ахир сизни Нодиршоҳ 1739 йилда Исфаҳонга олиб кетган-ку, нега буни баён этмаяпсиз?

      – Ҳар бир воқеа-ҳодисотда мантиқ бўлиши даркор. Мени узоқ вақтлар қалб қўри билан иситиб, асраб келган бобурийлар тарихини қисқа бўлса ҳам айтиб беришим керак эди. Мана энди кейинги воқеа-ҳодисаларни баён қиламан.

* * *

      «Бу, Исфаҳонга 1153 йили Ҳиндистондан олиб келинган ёқут, шоҳлар шоҳи Султон Соҳибқироннинг йигирма беш минг асл жавоҳиротларидан биридир».

      Бу ёзувни Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ 1739 йили (ҳижрий 1153 й.) Ҳиндистонга бостириб бориб, «Буюк Амир Темур ёқути»ни қўлга киритгач, тош юзасига ёздирган. Ана шу битик кейинчалик жавоҳирот тақдирида маълум аҳамият касб этди. Бу ҳақда кейинроқ СКАЧАТЬ