Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?
Автор: Юлдузхон Назар
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-6607-5-5
isbn:
Иймон – Аллоҳнинг одамзодга берган улуғ, бебаҳо неъмати, қалб чироғи. Ана шу қалб чироғини янада ёруғ қилиш ҳам, унинг шуъласини хира қилиб қўйиш ҳам ёки бутунлай ўчириб қўйиш ҳам ўзингизнинг қўлингизда.
Аллоҳга бўлган ишонч, иймон – ҳар бир инсоннинг амали билан ҳақиқий кучли иймонга айланади. Иймоннинг биринчи устуни Аллоҳни таниш. Айтиб ўтганимиздек, Аллоҳни таниганда, унинг 99 зоти сифати билан таниш керак. Биз Аллоҳни Унинг Илоҳий Зоти билан ҳам танидик, дейлик. Масалан, Аллоҳнинг якка ёлғиз Илоҳлигини, барча нарсани Яратувчиси, Ҳолиқ эканлигини, Раҳмон, Раҳим сифатида таниш орқали бизнинг қилаётган амалимиз қандай бўлиши керак? Биз “Ла илаҳа иллоллоҳ”, деб бу калимани ҳаққи билан адо этаяпмизми? Ҳамма гап шунда!
Биринчи – Аллоҳ яратган Ер ҳақида, тупроқ ҳақида фикр қилинг, Раҳмон Раҳимлиги, Раззоқлиги билан ундаги биз учун яратиб қўйган сув ҳақида фикр қилинг, биз учун яратиб қўйган чорва моллари, барча неъматлари ҳақида фикр қилинг. Биз Аллоҳнинг Қудрати билан Ер устида гравитация ҳолатидамиз. Ерда тортишиш кучи бўлмаса, осмон билан Ер устида муаллақ ҳолда қолишимизни ўйлаб кўринг. Ер устида бемалол юриб, биз нима ишлар қилмаймиз?! Аллоҳ яратган Ернинг устида яшашимиз, ишлашимиз, ўқишимиз учун уйлар, бинолар қурамиз, ўзимиздан чиққан барча чиқиндиларни ташлаш учун ҳожатхона қурамиз; ўликларимизни кўмамиз, шу билан бирга Ердан деҳқончилик, боғдорчилик қилиб ўзимиз учун фойда оламиз. Ерга эккан экинларимизнинг униб чиқиши, ҳосил беришининг ўзи мўъжиза эмасми?
Сувнинг ҳаёт учун, инсон учун қандай бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида ҳар қанча гапирмайлик, уни адо қила олмаймиз, чорва моллари нима учун кераклиги ҳақида ҳам бир дунё гап гапириш мумкин. Лекин биз Аллоҳ яратган шу нарсаларга қандай муносабатда бўлаяпмиз? Оёғимиз остига тўшаб қўйилган Ернинг – мўъжиза Ернинг қадрига етаяпмизми? Биз Ерга меҳр билан қарамаймиз, биз уни фақат суиистеъмол қиламиз, Ерга миннатдорчилик билдирмаймиз. Ер биз учун Аллоҳнинг берган неъмати эмасми? Энди бу ҳолатга иймон кўзи билан қаранг: Инсон “Ла илаҳа иллоллоҳ”, деб Аллоҳнинг якка Илоҳлигини, Қудратини, Раҳмон, Раҳимлигини англаган ҳолда, Ерни Улуғ Аллоҳ яратганлигига ишонган ҳолда у билан қандай муносабатада бўлаяпти?
Ер – Аллоҳ яратган “маҳсулот”. Лекин инсон бу илоҳий маҳсулотни мўл ҳосил олиш учун заҳарли моддаларни беравериб, Ернинг, тупроқнинг таркибини бузди. Энди эса аҳвол шу даражага бориб етдики, ерга ана шу заҳарли ўғитлар солинмаса, ер ҳосил бермай қўйди. Ер ўз аслини – Аллоҳ берган илоҳий аслини йўқотиб бораяпти. Ғарб давлатларида Ер яроқсиз ҳолга келиб бўлган. Худди наркотикдек, заҳарли ўғит сепилмаса, ер ҳосил бермайди. Бизда ҳам шундай ҳолатлар секин-аста юз бераяпти. Ер – Аллоҳнинг биз учун яратиб қўйган, омонат қилиб СКАЧАТЬ