Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар страница 19

Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?

Автор: Юлдузхон Назар

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6607-5-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўзлигини, ким эканлигини унутишининг ўзи бир фожиа. Шарқона ҳаё, урф-одат гўзаллигига ҳеч нарса тенг келмайди. Лекин Ғарбга тақлид қилиб бу гўзалликни бой бериш, уят, ор-номус, андишани унутиш – бу ҳам иймонсизлик. Ютуб каналларида, ижтимоий тармоқларда уятли, ошкор қилиб бўлмайдиган нарсаларни очиқ-ойдин гапириш, “маслаҳат” бериш, тарғибот қилиш, уят, беҳаё сўзларни ишлатиш, сўкиниш – иймонсизликнинг белгилари бўлиб, ҳаром саналади.

      Иймон қалбимизнинг бебаҳо хазинаси, Аллоҳнинг берган неъмати. Агар мунофиқлик қилиб юқоридаги каби иймон шартларига амал қилмасак, биз уни ҳар бир қадамда заифлаштириб, йўқотиб бораверамиз. Астағфируллоҳ!

      Шундай қилиб, қалбингизга солиб қўйилган иймон ўз-ўзича кучайиб қолмайди. У қалбингизда жонланиши, ўсиб, такомилланиши керак. Иймон инсонларнинг солиҳ амаллари, ахлоқий, маънавий, инсонпарварлик, ватанпарварлик қарашлари ва адолатли ишлари билангина кучаяди, жонланиб туради. Ана шундагина Одамни одам даражасига фақат жонланиб турган кучли иймон етказади!

      Ҳадисларда келишича, Қиёмат куни ҳамма ёқ зулматга айланиб, қоронғида ҳамма ўзига йўл қидиришга тушар экан. Шунда солиҳ амаллар билан тўлиб-тошган, ҳамиша жонланиб турган иймонимиз кўксимиздан чиқиб, жаннатга олиб борадиган йўлимизни ёритар экан. Қалбимиздаги кучли иймон энди нурга айланиб йўлимизни ёритар экан. Солиҳ амалларимиз Қиёмат кунида қўлимизда йўл ёритувчи чироқ бўлар экан. Субҳоналлоҳ!

      Ўша куни Аллоҳга тили билан иймон келтириб, амалда ёмон ишлар қилган мунофиқларнинг эса ҳеч қаеридан нур чиқмас экан. Улар ўзларига ўзлари адолатсизлик қилишган. Улар бу дунёда иймонларини йўқотишган. Шунинг учун ҳам улар қоронғиликда қолиб, йўл тополмас эканлар. Баъзиларининг нурлари хира бўлар экан. Шу даражада хира бўлар эканки, оёқларининг тагини кўрмас эканлар, кейинги қадамларини қаёққа босишни билмас эканлар. Шу вақтда улар узоқдан иймонининг нури билан кетаётганларни кўриб, улар билан бирга йўлни топиб олмоқчи бўлар эканлар ва уларга қарата: “Тўхтанглар, бизлар ҳам сизлар билан биргамиз, у дунёда ҳам бирга эдик”, дейишар экан. Иймон нури билан кетаётганлар эса, уларга қарата: “Қайтинглар, ўзингизга нур изланглар” дейишар экан. Қоронғида қолганлар бир амаллаб уларнинг ёруғидан фойдаланмоқчи бўлар экан. Шунда Аллоҳ буларнинг ўртасига катта девор тўсиқ ташлаб қўяр экан. Бу ҳақда Қуръоннинг Ҳадид сураси,12–16-оятларида баён қилинган (Нуъмон Али Хон тафсири).

      Аллоҳнинг Зотини Унинг сифатлари билан таниш, чин дилдан амин бўлиш ва бу ишончга амал билан жавоб қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, у зотнинг зиммаларига юклатилган вазифа нима эканлигини англаш, у зот меросининг ҳақиқий вориси бўлишга интилиш инсонни солиҳ бўлишига, гуноҳ ишлар қилмасликка ундайди. Атроф-оламга, табиатга бефарқ бўлмайди, дангасалик қилмайди, илм, ҳунар ўрганишга астойдил ҳаракат қилади, бировлардан ёрдамини аямайди, оғирини енгил қилади. Энг муҳими – атрофидаги одамларни СКАЧАТЬ