Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?
Автор: Юлдузхон Назар
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-6607-5-5
isbn:
Лекин шуниси ажабланарлики, Иблис ҳам Аллоҳнинг борлигига, якка Ўзи илоҳ эканлигига ишонган, иймон келтирган. У Аллоҳга, Унинг Қудратига иймон келтирган эди! Узлуксиз тоат-ибодатда бўлган эди! Лекин у иймон келтирган бўлса ҳам Аллоҳнинг лаънатига учради, Аллоҳ унга жаҳаннамни ваъда қилди. Нима учун бундай бўлди? Унинг келтирган иймони, тоат-ибодати қаерга кетди?
Ҳа, тақводор Жиннинг иймони бор эди, тоат-ибодатда эди. Унда иймон бор эди! Лекин у ўзини ҳаммадан ҳам афзал, деб билди. Ҳатто фаришталар ҳақида “Аллоҳ уларга ихтиёр ато этмаган, менга эса берган”, деб ўзини улар билан таққослади. Унда кибр бор эди. Одам яралгандан сўнг шайтоннинг аҳволига эътибор беринг: у энди Аллоҳни эмас, ўзини ўйлай бошлади: Наҳотки, Аллоҳ ундан афзалроқ махлуқни яратмоқчи?! Унинг назарида ундан афзали йўқ эди. Шунинг учун ҳам Одамни ундан афзал қилиб яратганлиги унга ёқмади. Дилида ҳасад уйғонди, кибр, “мен”лик устунлик қилди. “Чегарада” турган иймони эса кибр, ҳасад олдида кучсизлик қилди. Иймон суст бўлгани учун кибр, ҳасад бутун кўнглини эгаллаб олган эди. Натижада у Иблисга айланди. У мунофиқлик қилган эди. Астағфируллоҳ!
Иблиснинг кўнглидан кечган ва кўнглини эгаллаган нарса биз инсонларнинг ҳам кўнглимиздан кечади. Биз шуни яхшилаб билиб олишимиз керак. Агар иймонимиз “чегарада ухлаб қолса” иблис кўнглида ўрнашган нарса бизнинг ҳам кўнглимиздан жой олади, шундан сўнг “мен”лик қарор қабул қилишни бошлайди. Инсон шу тарзда ўзининг асл моҳиятини йўқота бошлайди, шайтон кўрсатган йўлни тута бошлайди, астағфируллоҳ! Шунинг учун кучли иймон ҳам, кучсиз иймон ҳам инсон ҳаётининг маъносини у ёки бу тарзда белгилаб беради.
Баъзи бир Худога ишонмайдиган одамлар у ёқда турсин, ҳаттоки ислом арконларини бажариб намоз ўқиб, рўза тутиб юрган одамлар орасида бир-бирига ҳасад қиладиган, ёмонлик қиладиган, фитна уюштирадиган, уриш-жанжаллар кўтарадиган одамлар бор. Бундай одамлар қалбларидаги иймонларига қулоқ солмайдилар, улар ўз “мен”ликлари йўлида шу ишларни қиладилар. Чунки чегарада турган иймон ухлаб қолган, суст…
Ҳозир қўлига қурол олиб, ўзга юртларда бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиб, юртни вайрон, уруш оловини ёқиб юрганлар ҳақида нима дейсиз? Ёки кўчаларда тинч юрган одамларга ўқ отиб, машина билан босиб кетиб ўлдиришларига, ёки черковлар, мачитларни ўққа тутишларига нима дейсиз? Улар Аллоҳнинг номини тилга олиб қотиллик қилишаяпти! Улар ҳам Аллоҳнинг биру борлигига иймон келтиришаяпти-ку?! Кўчада юрган тинч, бегуноҳ одамлар уларга нима ёмонлик қилган эди? Наҳотки Аллоҳнинг борлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расуллигига иймон келтирганлар мусулмонман, деб бемалол қотиллик қилаверишса? Улар у дунёдаги абадий ҳаётдан ҳам бохабарлар-ку? Мунофиқларни кутадиган жазо нима эканлигини ҳам билишади-ку?! Аслида иймон уларни мана шу гуноҳ ишлардан қайтариши керак эди. Лекин СКАЧАТЬ