Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар страница 13

Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?

Автор: Юлдузхон Назар

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6607-5-5

isbn:

СКАЧАТЬ Одам алайҳиссалом: “Қандай қилиб йиғламай, ахир Аллоҳ мени малаклар оламидан хорлик ерига туширди, абадий яшайдиган жойдан вақтинчалик яшайдиган жойга туширди, неъматлар тўла жойдан, йўқчилик юртига туширди, Мен бу мусибатларни қандай қилиб тузатишим мумкин”, деб яна йиғлайдилар.

      Ва ниҳоят, Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг тавбаларини қабул қилади. Аллоҳнинг буйруғига кўра Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссаломни Ҳиндистондан Арабистон томонларга олиб бориб қўядилар. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Одам алайҳиссалом Арофат водийсида онамиз Ҳавво билан учрашадилар. Аллоҳ уларнинг гуноҳини кечирган эди. Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво Аллоҳнинг буйруғига кўра ҳаж амалларини бажаришади. Шунинг учун ҳам ҳаж амалини бажараётган мусулмонлар ҳар йили зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво учрашган жойда Арофат водийсида тикка туриб Аллоҳдан мағфират сўрашади, ўнинчи кунини эса Аллоҳ Одам алайҳиссаломни кечирган кун, гуноҳимизни кечирди, деб байрам қилиб нишонлашади. Мусулмонларнинг ҳайит байрамлари ана шу қисса билан боғлиқ.

      Одам алайҳиссалом қиссаси Одам боласи учун ниҳоятда ибратли. Биз бу қиссани қисқача айтиб ўтдик, холос.

      Шундай қилиб, Одам алайҳиссалом билан онамиз Ҳавво бирга яшай бошлайдилар, фарзандлар кўришади, фарзандлар кўпаяди. Авлоддан-авлодга, наслдан-3наслга ўтиб, Ер юзида уларнинг авлодлари – биз инсонлар то ҳозирги кунгача давом этиб, кўпайиб яшаб келмоқдамиз.

      Иблис эса Одам алайҳиссалом яратилганидан бош лаб, то ҳозирги кунгача инсониятнинг душманига айланиб қолди. Унинг олдига қўйган ўз программаси бор: ман қилинган “дарахт мевасидан” Одам авлодларига едириш. Неча ўн минг йиллар давомида нафақат одамларнинг ўзаро муносабатидаги адолатсизлик, ҳасадгўйлик, адоват, кибр, манманлик, риё, ёлғон, ўғрилик, порахўрлик, ҳаром-хариш ишлар, жиноят, балки ҳозиргача давом этаётган катта-катта урушлар, қон тўкилишлар аслида ана шу иблиснинг онт ичиб битиб қўйган дастури – фитнасининг амалга ошираётганидир. Демак, шундай хулоса қилишимиз мумкин: Иблиснинг ўз Программаси бор: Одамга душманлик қилиш учун “ман этилган дарахт” мевасига одамзодни қизиқтириб қўйиш, ейишга ундаш.

      Биз Иблиснинг Программаси – ўзидан улуғ қилиб яратилган Одамни ўз ҳақиқатидан адаштириш, одамни тубанлашириш эканлиги ҳақида иншааллоҳ, яна суҳбатлашамиз. Лекин, Одамнинг ҳақиқати нимада?

      IV. ОДАМНИНГ ҲАҚИҚАТИ ҲАҚИДА ТАФАККУР

      Иймоннинг кучи

      “Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун жаннатда остиларида анҳорлар суви оқиб турувчи боғлар бордир… Улар у ерда абадий қолувчилардир” (Бақара сураси, 25-оят).

      Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ ишлар қилган одамларга жаннатдан хушхабар бераяпти. Солиҳ ишлар нима эканлигини ҳар қалай тушунамиз. Лекин, биз иймон келтириш нима эканлигини, иймоннинг ўзини қанчалик англай оламиз?

      Мазҳабларнинг СКАЧАТЬ