Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар страница 10

Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?

Автор: Юлдузхон Назар

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6607-5-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўтадиган, Ерни ва кўнгилни обод қиладиган (кўнгил ободлиги – ўз-ўзини англаш, камолга етказиш), тинчлик, адолат ўрнатадиган одамларни яратмоқчи эканлигини айтади (Бақара сураси, 30-оят). Бу Аллоҳнинг Ўз Қаламига олган режаси эди. Фаришталар эса “…Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, ноҳақ равишда қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан? Ҳолбуки, биз Сенга ҳамдинг билан тасбеҳлар айтамиз ва Сени Муқаддас деб биламиз,“ деган мазмунда савол сўрашади.

      Сиз шу вақтда “Нима учун доимо итоатда бўладиган фаришталар бундай савол беришди, ҳали Одам яратилмасдан туриб, у Ер юзида бундай ишлар қилишини улар қаердан билишди”, деб ўйлашингиз мумкин. Муфассирлар буни шундай чиройли изоҳлашадики, биринчидан, фаришталар ер юзида яшаган жинларнинг қилган ишларини билишади, шунинг учун ҳам уларнинг наздида Ер юзида ихтиёри ўзига берилган, нафси бор махлуқотлар яшайди, натижада улар ўз нафси учун курашадилар, бир-бирларига адолатсизлик, ёмонлик қиладилар, ёвузликлар, бузғунчиликлар қиладилар, бир-бирларини хонавайрон қилиб, зўравонлик қиладилар, бир-бирларини ўлдирадилар, бир-бирлари билан уруш қилиб яшайдилар, деган тушунча қолган.

      Шунинг учун ҳам фаришталар Аллоҳ шундайларни яна қайтадан яратмоқчи эканлигидан ҳайрон бўлишади ва бу режа замирида Аллоҳнинг қандай мақсади борлигини билмоқчи бўлишади. Яъни, билиш учун. Иккинчидан эса, ҳаттоки фаришталар Аллоҳга савол беришганлиги, бу бизга ҳам ўрнак эканлиги, билмаганимизни сўраб ўрганишимиз биз учун ҳам керак эканлигидир. Аллоҳ фаришталарнинг саволига “Мен сизлар билмаган нарсани биламан” ( Бақара сураси, 30-оят), деб жавоб қайтаради. Фаришталар эса жавобан Аллоҳга ҳамд айтишади.

      Аллоҳ фаришта Жаброил алайҳиссаломга Ер юзининг турли бурчагидан тупроқлар олиб келишни буюради. Баъзи бир китобларда келишича эса, бир нечта фаришталарни Ер юзининг турли бурчакларидан, турли хил жойларидан тупроқ олиб келишга буюради. Олиб келинган тупроқларнинг ранги турли хил: қора, оқ, қизил, жигарранг бўлади. Аллоҳ бу тупроқларга сув қўшиб аралаштиради, лой ҳосил бўлганидан сўнг Одамни Ўз Қўли билан бунёд этади. Айтилишича, тупроқларнинг ранги ҳар хил бўлгани ва турли хил жойлардан келгани учун ҳам одамнинг танаси ҳам, феъл атвори ҳам турли хил экан.

      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга кўра: “Аллоҳ Одамни Ўз Суратида яратди”, деб айтганлар. (Бухорий ва Муслим. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган.) Бу ҳадиснинг тафсирлари жуда кўп. Улардан биз ўзимизга шундай хулоса қилиб олишимиз керак: Аллоҳнинг кўрадиган кўзлари, эшитадиган қулоқлари, гапирадиган забони, қўли, оёқлари – бизнинг тасаввуримиздан, моддийликдан ташқарида – ҳамма ёқни, бутун оламни ҳаводек, ёруғлик тезлигидек қамраб олган. Шунинг учун ҳам У Илоҳ! Аллоҳ ўзидаги ана шу илоҳий сифтларидан олиб, Одамни моддий ҳолда яратди. Аллоҳ Одам алайҳиссаломни Ўз Суратида, Ўз Қўли билан яратди, деганда ҳам бу жумла метофорик маънода келган, буни моддийликдан ташқари бўлган Аллоҳнинг Куч, Қудрати, деб тушуниш керак.

      Шундай СКАЧАТЬ