Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 9

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ ҳовли тор, икки қарама-қарши бинонинг ўртасидаги ҳовлида тўрт туп узум токи-ю, икки туп анжир, бир туп бодом бор эди. Ҳовлидаги уйлар бир пайтлар дабдабали бўлган эса-да, айни пайтда анча ну раб, рангсизланиб, кўримсиз ҳолга тушибди. Буларнинг ҳаммаси қаровсизлик оқибати эди.

      – Бўта ака, бизга узр? – Ялтоғланди Учқун. – Оғайним билан бошқа сафар алоҳида келамиз. Ҳозир омонатни топширайлик… Чарчагансиз. Дам олинг.

      – Шундайми? – деб, ортига ўгирилди Бўта. – Ҳеч бўлмаса айвондаги сўрида фотиҳа қилармиз?

      – Албатта, албатта. Фотиҳасиз бўладими, ака.

      Энг ёмони, ҳовли юзасига ер ости сувлари яқинлиги сабабми, юрганларида ер билқиллаб турарди. Яна, рўпарадаги, бир вақтлар бежирим, гулдор безаклар билан безатилган уйнинг ертўласи чиппа сувга тўлалигини Раҳмонали кўрди.

      … Ҳовлидан чиқиб, машинага ўтиришиб, ортларига қайтишар экан, Раҳмонали мужмал ўйлар қуршовида қолган эди. Бўтани тамомила бошқача тасаввур этган эди, ҳовлисиники обод қилолмаган одам қандоқ қилиб катта бир юртга бош бўла олади? Кимлар унинг ортида турибди? Ё, шунчаки, хўжакўрсингами?..

      Ногоҳ, куни кеча министр ўринбосари – генерал лейтенантнинг ҳузуридан чиққанидан кейин, яна бир алоҳида жойда унинг қўлига тутқазилган Бўтанинг таржимаи ҳоли-ю, бугунги кунда амалга ошираётган ишлари хусусидаги тезкор ахборотда ўқиганлари ёдига тушди. «Дарҳақиқат, Бўта афғондаги урушда бўлганида асирга тушиб, олти ой асирликда юрганида чет эл разведкаси уни роса созлаб улгурган. Акс ҳолда, кеча ҳарбийдан келган қишлоқ йигити эртасигаёқ масжидга қатнашни бошлаб, намозхон бўлиб, ҳаял-замон ўтмай, бундай дабдабали ва даҳшатли мақомга кўтарила олмайди. Аслида, диний илмда алифни калтак деёлмаслиги аниқ, нари борса, намозни ўргангандир. Ўзини амир деб эълон қилган Бўтанинг қўлтиғига кимлар сув пуркаётганикин? Ким бўлсаям, роса одамини топибди. Учқуннинг берган баҳоси тўғри. Қолганини омон бўлсак, кўрамиз» деб кўнглига тугиб қўйди Раҳмонали.

* * *

      Наманган воқеалари… 90-йиллар бошида юз берган нохушликлар энг биринчи навбатда оддий, меҳнаткаш халқнинг тинчлигига, тирикчилигига путур етказди. Шаҳардан файз кетди. Кечалари одамлар кўчага чиқишдан чўчиб қолишди. Чунки ўзларини «амир», яна алламбало деб эълон қилиб олган Бўта, Талаб бошлиқ кимсалар кўнгли истаган ишларни амалга ошириб, масжидларда халифалик давлати қуриш ғоясини тарғиб қилиб, анчагина одамнинг онгини заҳарлаб улгуришган, шу боисдан ҳам бир ҳовуч оломон мамлакатда демократия ўрнатилишини рад этиб, эски замонга қайтиб, диний расм-русумлар қатъий қилиб қўйиладиган ўз исломий давлатларини қуриш истагига тушиб қолган, уларнинг сони эса кундан-кунга кўпаймоқда эди.

      Раҳмонали намозни жуда тез ўрганди. Ана кейин Учқун, Назир жинни билан бирга Бўтанинг соясига айланди-қолди. Бугун қайсидир араб мамлакатидан меҳмон келармиш. Айтишларича, меҳмон Наманганга қўшни Қирғизистоннинг Олабуқа райони орқали кириб келаркан.

      – Меҳмон жуда нозик, ҳам пулдор. Бўтанинг эски таниши экан, – деб қолди бир пайт Учқун, Раҳмонали СКАЧАТЬ