Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 13

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ тўполонларда дарҳол йўлбошловчиликни қўлга киритиб олди. Ўқиб уқмаган, аммо кучга тўлган бир тўдани ташкил этди. Унинг тўдасига яқинда қамоқдан чиққанлардан тортиб, шаҳардаги ёш ҳунарманд, таниш савдогар йигитлар ҳам жалб этилган. Қисқа вақтда Талаб сўзамоллиги, ҳар қандай гапни жойини топиб айтиши билан обрў қозонгандек бўлиб, эътиборга тушди.

      Бошқа тарафдан тошқўрғонлик Бўта пайдо бўлиб, у ҳам ўз атрофига йиғилган йигитлари билан шаҳарни алғов-далғовини чиқара бошлади. Бўтанинг тутган йўли қонлироқ йўл эди.

      Талаб аввалига Бўтани кўпам ёқтирмаган бўлса-да, уларни манфаатлар бирлаштирди.

      Кўп ўтмай, ҳар иккалови ҳам ўзаро муроса қилишга мажбур бўлди.

      Чунки ҳеч қачон икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамаган.

      Раҳмонали Талаб ва Бўтанинг аслида киму қандай одамлар экани, дунёқарашлари қай даражадалиги ҳақида хаёлланиб турганида, арабистонлик меҳмонни қорни тўйди чамаси, сўри ёнбошига тираб қўйилган қора дипломатини қўлига олди. Дастурхон четига қўйди ва қопқоғини шир-ширқ этказиб очди. Қопқоқ очилганида, унинг ичида тахланган юзталик америка долларлари кўзга ташланди.

      – Бу ерда юз минг доллар бор, бу хамир учидан патир. Адашмасам, сизларда ҳам худди шундай дейишади чоғи, – дея кулди арабистонлик меҳмон – Жамол ҳожи, дипломатни кимнинг қўлига берарини билмай. Талаб Раҳмоналига кўз қири билан имо қилди. Чаққонлик билан Раҳмонали меҳмоннинг қўлидан дипломатни олди.

      – Мана бу бошқа гап, – деди Талаб, қўлларини сочиққа арта-арта, илжайиб. – Бу пуллар билан ишимиз янада ўнгланади.

      – Худди шундай, – деди бошини қуйи солинтириб олган Бўта, негадир, тунд оҳангда.

      Чамаси, Талабнинг дипломат тўла пулни олгани Бўтага ёқмаган эди.

      Талаб ўрнидан турди ва арабистонлик меҳмон Жамол Ҳожининг қўлтиғидан олиб, хув наридаги сув бўйи томонга бошлади. Раҳмонали бир қўлида дипломат билан уларнинг ортидан юришни ҳам, юрмасликни ҳам билолмай қолди. Чамаси, Талаб меҳмон билан яқин келгусидаги режаларини маслаҳатлашиб олишни кўзлаганди. Суҳбатни эса сир тутмоқчи. Раҳмоналининг кўнглидан айни шундай фикр кечди.

      Хўш, Талаб меҳмон билан нимани маслаҳатлашяпти? Уларнинг мақсади қандай? Наманганда ҳокимиятни қандай йўл билан қўлга олишмоқчи? Раҳмоналини айнан мана шу саволлар жуда қизиқтирар, афсуски ҳозирча уларнинг суҳбатини эшитишнинг имкони йўқ эди. Бироқ, ҳар дақиқа ғанимат, вақт кутиб турмайди. Раҳмонали суҳбатни эшитиб олиш учун имкон топиши лозим. Нима қилсин?

      Шу маҳал Раҳмоналининг жонига Бўта оро кирди. У кутилмаганда, Раҳмоналига:

      – Меҳмонга бир пиёла чой олиб бор, – деб қолди. Раҳмонали ўзини бепарволикка солиб, асли ич-ичидан қизиқиши қайнаб-тошиб турган бўлса-да, шошмай пиёлага кўк чойни қуйиб, аста бориб, бир қўлида сал тоби чиқиб қолган пиёладаги чойни тутганча, Талаб ва меҳмоннинг СКАЧАТЬ